Фоҳишаликка олиб кетаётган аёл Тошкентдаги халқаро аэропортда қўлга олинди

Шу йилнинг 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан Тошкент шаҳридаги И.Каримов номидаги халқаро аэропортда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига бир нафар аёлни аввалига 8000 АҚШ доллари ишлаб бериш шарти билан келишиб, шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун олиб кетаётган Фарғона вилоятида туғилган, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси, яъни одам савдоси жиноятни содир этганлиги учун судланган, 1971 йилда туғилган М.Т. қўлга олинди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси