11 Марта
16 ёшга тўлган 12-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари фуқаролик паспортларини олишди
Жорий йилнинг 9 март куни Термиз шаҳридаги 12-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг 9 нафари 16 ёшга тўлиши муносабати билан Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов ушбу масканга ташриф буюрди.
Ташриф давомида, болажонлар билан яқиндан танишиб, улар билан мазмунли суҳбатлар қурилди.
Тарбияланувчи ўғил-қизларнинг қизиқишлари билан ўртоқлашиш асносида, таълим ва тарбия олишлари, уларнинг яшаш шарт-шароитлари билан ҳам яқиндан танишди.
Шундан сўнг, бошқарма бошлиғи томонидан 16 ёшни қаршилаган ўғил-қизларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти топширилиб, бадиий китоблар ҳам совға қилинди.
Ички ишлар бошқармаси бошлиғидан фуқаролик паспортини қабул қилиб олган Холиёров Жаҳонгир Бахром ўғли ўз миннатдорчилигини билдирар экан келажакда, олаётган таълим ва тарбияси орқали юрт равнақи йўлида бор имкониятларини ишга солиб, ватан сарҳадларини қўриқлашга, юрт тинчлиги ва осойишталигини сақлашга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.