28 Июля
«Одам савдосига қарши курашда жамоатчилик эътиборини жалб қилиш ва ҳамкорлик фаолиятини кучайтириш» мавзусида ўтказилган Давра суҳбати
2020 йил 30 июндан 30 июлгача Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Республика «ISTIQBOLLI AVLOD» ижтимоий аҳборот маркази ва ҳудудий бўлимлари томонидан » 30 кун — Ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш» ойлигига бағишланган Акция- Марафон ўтказилмоқда.
Ушбу Акция- Марафон Республика «ISTIQBOLLI AVLOD» ижтимоий ахборот маркази Наманган вилоят булими томонидан Наманган вилоятида 24 июлдан 26 июлга қадар эстафетани ўтказилиши режалаштирилган.
Эстафетани Наманган вилоят «ISTIQBOLLI AVLOD» ижтимоий аҳборот маркази бўлими қабул қилиб олди ва » 30 кун- «ҲАМКОРЛИКДА ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ» Акция- Марафон- доирасидаги жуда муҳим тадбир билан бошлади.
Карантин қоидаларга риоя қилган ҳолда давра суҳбат ташкиллаштирилди ва онлайн конференция алоқаси орқали ўтказилди.
Ҳамкорлик алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва одам савдоси муаммосига кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсадида қуйидаги ташкилотлар жалб этилди:
🔷 Наманган вилояти Ички Ишлар Бошқармасининг терроризм ва экстремизм қарши курашиш бўлими вакили
🔷 Наманган вилояти Ҳалқ таълими бўлими вакили
🔷 Наманган вилояти Адлия Бошқармаси маъсул вакили
🔷 Наманган вилояти Соғлиқни сақсаш Бошқармаси вакили
🔷 Наманган вилояти аҳоли бандлиги Бош Бошқармаси вакили
🔷 Наманган вилояти Ҳокимлигининг » Махалла ва оилани қуллаб қувватлаш фонди» раиси
🔷 Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилоти миллий ассоциацияси координатори
🔷 Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси Наманган вилояти бўлими раҳбари
🔷 Мусулмонлар идораси маъсул вакили
🔷 Ташқи меҳнат миграцияси Наманган вилояти филиали бош мухандис
🔷 Наманган аёллар мослаштирув ва маслаҳат маркази раҳбари
🔷 Республика » ISTIQBOLLI AVLOD» ижтимоий аҳборот маркази раҳбари ва Ўзбекистон Республика Ички Ишлар Вазирлиги кошида Наманган вилояти Академик лицей талабаси-волонтёри Яхъебек Камалов.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки уш бу давра сухбати жараёнида Наманган вилояти аҳоли бандлиги Бошқармасининг барча туманлардаги бўлимлари билан селектор алоқаси ўтказилди.
Давра суҳбати иштирокчилари ўртасида одам савдосига қарши курашишда ҳамкорликни кучайтириш, бу борада аҳоли огоҳлигини ошириш, чет элга кетаётган мигрантлар учун ўзлари танлаган мамлакатларида осон мослашишлари учун жўнашдан олдин уларни ўқитишга шароит яратиб бериш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек таълим тизимида битирувчилар, мактаб, лицей коллежлар ўқувчилари учун миграция дарсларни киритиш таклифлар берилди.Чунки битирувчилар чет элларга ишга кетиши жараёнида кўп ҳолларда химояга мухтож мигрантлар ҳисобланади.
Анжуман якунида барча иштирокчилар умумий ҳулосага келдилар: » Фақат ҳамжиҳат бўлиб, узвий бирликда ишлаб, ижобий натижаларга эришиш мумкин!».
Давра суҳбати уюшқоқлик билан самарали ва конструктив тарзда бўлиб ўтди.
Барча ташкилотчилар ва иштирокчиларга самиммий миннатдорчилик билдирилди.