14 Сентября
Эҳтиёжманд ишсизлар, айниқса аёллар ва ёшлар ҳамда узоқ муддатдан қайтган шахслар ихтиёрий равишда пахта терим отрядларига жалб қилинмоқда
Когон шаҳар 3-сектор худудида истиқомат қилувчи, эҳтиёжманд оиласи сифатида «Темир дафтар» га киритилган ишсиз фуқаролар, айниқса хотин-қизлар ва ёшлар, шунингдек узоқ муддатдан қайтиб келган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Бугунги кунда вилоят бўйлаб пахта йиғим-терим мавсуми бошланиши муносабати билан шакллантирилаётган терим отрядлари таркибига айнан юқоридаги тоифа шахсларни бириктириш орқали бандлигини таъминлаш ва даромад манбаига эга қилиш, уларга карантин талабларига тўла риоя қилган ҳолда муносиб меҳнат ва иш шароитларини яратиб бериш, пахта далаларига олиб бориш ва олиб келишда транспорт воситалари ҳамда озиқ овқат билан таъминлаш масалалари ҳал этилган.
Когон шаҳар 3-секторга қарашли 6 та маҳаллаларда ҳам пахта терим отрядлари шаклантирилган бўлиб, мазкур терим отрядлари раҳбарлари ва кўнгилли теримчилар билан учрашган сектор раҳбари, когон шаҳар ИИБ бошлиғи Шерали Саидов фуқароларга пахта терими бўйича барча шарт-шароитларни тушунтириб берди.