Гендер тенглик масалалари: Ўзбекистон ОАВларида ёритилиши» мавзусида Он-лайн вебинар-тренинг бўлиб ўтди.

2020 йилнинг 14-15 октябр кунларида Ўзбекистон журналистларини қайта тайёрлаш маркази ҳамда Конрад Аденауэр фонди ваколатхонаси томонидан «Гендер тенглик масалалари: Ўзбекистон ОАВларида ёритилиши» мавзусида Он-лайн вебинар-тренинг бўлиб ўтди.

Тренингда Филология фанлари доктори, ЎзМУ журналистика факультети доценти Маматова Ёқутхон Мухаммедовна, , «Ўзбекистон 24»телерадиоканали катта муҳаррири Тошпулатова Нозима Мирзапулатовна, Ўзбекистон журналистларини қайта тайёрлаш маркази директори Гульнора Бабаджанова, ЎзННТМА директори Насимжон Алимов, журналистлар, республикамиздаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва ҳодимлари иштирок етишди.

Вебинар тренингда:
-Гендер тенглик тушунчаси. Ўзбекистонда гендер тенглик бўйича қонунчилик таҳлили. Гендер сиёсати ва жамиятдаги мавжуд стереотиплар.
-Гендер мавзусини ёритишда мультимедия инструментларидан фойдаланиш. Сторителлинг, мобил журналистика имкониятлари
-Уйдаги зўравонлик: сабаблари, кўринишлари, оқибатлари. Журналист оилавий зўравонлик ҳолатида медиатор бўлиши мумкинми?
-Оиладаги зўравонлик масалаларини ОАВда ёритишнинг ахлоқий жиҳатлари. Маҳаллий ОАВ материаллари таҳлили мавзулар бўйича тақдимотлар ҳамда интерактив кўринишда баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.