БИЗ БИРЛAШИБ КAТТA КУЧМИЗ, ОДAМ СAВДОСИГA ҚAРШИМИЗ

2021 йил 30 июндан 30 июлгача Ўзбекистоннининг барча ҳудудларида Республика «ISTIQBOLLI AVLOD» ижтимоий ахборот маркази ва ҳудудий бўлимлари томонидан «30 кун- Ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш» ойлигига бағишланган акция ўтказилади.

Шу хабарни аҳолига етказиш мақсадида, бугун Республика «Istiqbolli avlod» ижтимоий-ахборот маркази Қашқадарё бўлими раҳбари Шахноза Раупова, «Олтин воҳа» радиосида чиқиш қилди.

Унда акцияда режалиштирилган концерт дастурлари, халқимизнинг одам савдоси нима эканлигини ҳақида тушунчасини шакллантиришга қаратилган бир қанча акциялар ҳақида сўз юритилди.

Бундан ташқари ёшларни бу акцияларга фаол қатнашишлари ва билим кўникмаларини ошириш мақсадида кўнгили(волонтёр) бўлиб қатнашишлари сўраб ўтилди.