Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг 2017 йил «16» июндаги йиғилишининг баённомасига 2-илова
Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси таҳлилий ишчи гуруҳининг
Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) таҳлилий ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб юритилади) Комиссия фаолиятини ташкил этиш, таҳлил қилиш ва мувофиқлаштириш билан шуғулланувчи ишчи органига кўмаклашувчи гуруҳ хисобланади.
Ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва Фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро Комиссияси Низоми ҳамда мазкур Низом талаблари асосида амалга оширади.
Ишчи гуруҳининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
– хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда ҳудудий Комиссияларнинг одам савдосига қарши курашиш бўйича фаолиятини ташкил этиш борасидаги фаолиятини мунтазам равишда таҳлил қилиб боради ва мазкур фаолиятни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
– идоралараро комиссиянинг ишчи органига одам савдоси кўлами, холати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва таҳлил этишда ҳамда идоралараро комиссия йиғилишларига ташкилий жихатдан тайёргарликни амалга оширишда кўмаклашади, йиғилишга таҳлилий материалларни тайёрланишида иштирок этади;
– идоралараро комиссиянинг иш режалари асосида ишчи орган томонидан Комиссиянинг ҳудудий идоралараро комиссиялар фаолияти юзасидан ўтказилаётган текширишларда иштирок этади;
– одам савдосига қарши курашиш йўналишида ҳалқаро тажрибани ўрганиб боради ва шу асосда миллий қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиб боради;
– ўз фаолиятини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва жамоатчилик билан ҳамкорлик қилади;
– одам савдосига қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида қонунчиликни тушунтириш ва тарғибот ишларини ташкиллаштиради ва уларда бевосита иштирок этади;
– семинар, “давра-сухбати”, конференция ва бошқа расмий тадбирларда иштирок этади.
Ишчи гуруҳ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
III. Ишчи гуруҳи фаолиятини ташкил этиш
Ишчи гуруҳ таркиби идоралараро комиссиянинг йиғилишида тасдиқланади.
Ишчи гуруҳ аъзолари ҳар чоракда ўзи фаолият кўрсатаётган орган ёки муассаса соҳасидаги Одам савдосига қарши курашиш бўйича фаолиятнинг аҳволи, ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олиш борасидаги ишлар тўғрисидаги маълумотларни, одам савдоси жиноятларининг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган таклифлар билан биргаликда Комиссияга тақдим этилишини ташкил этади.
Ишчи гуруҳ доимий асосда фаолият кўрсатади, Комиссияга юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, заруратга ўз йиғилишларини ўтказиб боради.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳудудий идоралараро комиссияларнинг доимий фаолият кўрсатувчи таҳлилий ишчи гуруҳлари ўз фаолиятини ушбу Низом асосида амалга оширадилар.
Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг доимий фаолият кўрсатувчи таҳлилий ишчи гуруҳи соҳадаги ишларни ташкиллаштириш юзасидан қуйи Ишчи гуруҳлар фаолиятига амалий-услубий ёрдам кўрсатиб боради.
(Гулноза опаники)
Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг 2017 йил «____» июндаги йиғилишининг _____-сонли баённомасига илова
Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика
идоралараро комиссияси ишчи гуруҳининг
Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) тўғрисидаги Низомнинг 6-бандига мувофиқ Комиссиянинг ишчи гуруҳи уни фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан таклифларни тайёрлаш билан шуғулланувчи, ишчи органига кўмаклашувчи гуруҳ ҳисобланади.
Ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро Комиссияси Низоми ҳамда мазкур Низом талаблари асосида амалга оширади.
Ишчи гуруҳининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
– хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда ҳудудий Комиссияларнинг одам савдосига қарши курашиш бўйича фаолиятини ташкил этиш борасидаги фаолиятини мунтазам равишда таҳлил қилиб боради ва мазкур фаолиятни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
– идоралараро комиссиянинг ишчи органига одам савдоси кўлами, холати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва таҳлил этишда ҳамда идоралараро комиссия йиғилишларига ташкилий жихатдан тайёргарликни амалга оширишда кўмаклашади, йиғилишга таҳлилий материалларни тайёрланишида иштирок этади;
– идоралараро комиссиянинг иш режалари асосида ишчи орган томонидан Комиссиянинг ҳудудий идоралараро комиссиялар фаолияти юзасидан ўтказилаётган текширишларда иштирок этади;
– одам савдосига қарши курашиш йўналишида ҳалқаро тажрибани ўрганиб боради ва шу асосда миллий қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиб боради;
– ўз фаолиятини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва жамоатчилик билан ҳамкорлик қилади;
– одам савдосига қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида қонунчиликни тушунтириш ва тарғибот ишларида иштирок этади;
– семинар, “давра-сухбати”, конференция ва бошқа расмий тадбирларни ташкиллаштиради ва уларда иштирок этади.
Ишчи гуруҳ республика идоралараро Комиссияси Низомига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
III. Ишчи гуруҳи фаолиятини ташкил этиш
Ишчи гуруҳ таркиби идоралараро комиссиянинг йиғилишида тасдиқланади.
Ишчи гуруҳ аъзолари ҳар чоракда ўзи фаолият кўрсатаётган орган ёки муассасанинг Одам савдосига қарши курашиш борасида амалга ошираётган ишлари юзасидан ишчи органга ахборот бериб боради.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳудудий идоралараро комиссияларнинг таҳлилий ишчи гуруҳлари ўз фаолиятини ушбу Низом асосида амалга оширадилар.
© 2024 Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси - Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияси