«Т А С Д И Қ Л А Й М А Н»

Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

                                 Д.А.Назармухамедов

 2017 йил  «     » июнь

 

Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси видеоселектор йиғилишининг

 ____-сонли

 

БАЁННОМАСИ

2017 йил  “ 16 ”  июнь                                                                             Тошкент шаҳри

 

Раислик этувчи: Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Д.А.Назармухамедов

 

Қатнашдилар: Комиссия раиси ўринбосари: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари  М.Б.Азимов

 

Комиссия аъзолари: Н.С.Жўраев, Х.С.Бекенов, Б.К.Юсупалиев, А.Ж.Тошқулов, Ж.А.Вахабов, Р.О.Эминжанов, Б.Я.Раимов, Ё.Э.Турсунов, Г.М.Маруфова, А.Х.Саидов, Д.М.Мирзаджанова, О.Ф.Таджиев, У.Н.Мухаммадиев, Р.А.Убайдуллаева

 

 

Студия орқали

қатнашганлар:

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси раислари ва ишчи гуруҳи аъзолари

 

 

КУН  ТАРТИБИ:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги «Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-2833-сонли Қароридан келиб чиқадиган вазифалар ва Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг масъул котибини тасдиқлаш ҳақида

 

  1. Комиссия аъзоларини худудларга бириктириш ва 2017 йил 20 февраль куни тасдиқланган «Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш борасида 2017-2018 йилларга мўлжалланган чора ва тадбирлар» режасини ижро учун қабул қилиш.

 

  1. Республикада одам савдосидан жабрланган фуқароларни реабилитация қилиш, уларнинг соғлиги, бандлиги ҳамда ижтимоий ҳаётга мослашиши борасида амалга оширилаётган ишлар ва ечимини кутаётган муаммолар.

 

  1. Яшаш манзилларидан узоқ муддатга чиқиб кетиб, қайтиб келган, ватанга қайтиш гувоҳномаси билан қайтган, депортация қилинган ҳамда чет давлатларда одам савдоси жиноятидан жабрланиб келган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш, уларда аниқланган турли касалликлар ва уларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган чора тадбирлар.

 

  1. Яшаш манзилларидан узоқ муддатга чиқиб кетиб, ватанга қайтиш гувоҳномаси билан қайтган, депортация қилинган ҳамда чет давлатларда одам савдоси жиноятидан жабрланиб келган фуқароларни бандлигини таъминлаш борасидаги амалга оширилаётган ишлар.

 

МАЖЛИСНИНГ БОРИШИ:

 

Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси раиси Д.А.Назармухамедов йиғилишни кириш сўзи билан очди.

Йиғилишнинг кун тартиби ва регламенти комиссия томонидан тасдиқланди.

Муҳокама қилинаётган масала бўйича комиссия раиси ўринбосари М.Б.Азимов, аъзолари У.А.Гайназаров, О.А.Қосимов, Б.Қ.Юсупалиев,  Б.М.Низомов, А.Х.Саидов, А.Ж.Ташқулов, Р.А.Убайдуллаевалар фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Қарор лойиҳаси муҳокама қилинди ва қўшимчалар билан маъқулланди.

Масалага раислик этувчи якун ясади.

 

Қ А Р О Р:

 

Ўтган йиллар давомида республика ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан жиноятчиликка қарши кураш, давлат ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ҳамкорликдаги фаолият ўзининг муайян самарасини бермоқда.

Шунга қарамасдан, одам савдосига қарши кураш ва уни олдини олиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи давлат органларининг иш шакли ва услублари, энг аввало ахборот-коммуникация технологияларидан етарли даражада фойдаланилмаётганлиги сабабли ҳозирги кун талабларига тўлиқ жавоб бермайди.

Давлат идоралари аксарият ҳолларда одам савдосига қарши курашиш ва уни олдини олиш билан боғлиқ профилактикасини фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси сифатида баҳолаб, оқибатда ушбу фаолиятга лозим даражада эътибор қаратилмаган.

Ушбу турдаги жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларнинг аниқ манзилга йўналтирилмаганлиги ва уларга комплекс ёндашилмаётганлиги, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг тизимли равишда содир этилишига доир сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқилмаганлиги натижасида самарали натижаларга эришилмаган.

Манфаатдор давлат идоралари, вазирликлар ва муассасаларнинг  ташаббускорлиги етарли даражада эмаслиги, лозим даражадаги идоралараро ҳамкорликнинг етишмаслиги, амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг ўзаро номутаносиблиги одам савдоси билан боғлиқ жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштиришни талаб этмоқда.

Одам савдосига қарши курашиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришнинг таъсирчан тизимини яратиш, қонун бузилишларининг олдини олиш ва уларни бартараф этишнинг замонавий ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.03.2017 йилдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли Қарори қабул қилинди.

Қарор билан, одам савдоси билан боғлиқ ва бошқа турдаги жиноятчиликнинг профилактикасини амалга ошириш давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотлари, шунингдек хўжалик бошқаруви органларининг устувор вазифаси эканлиги қайд этилди.

Одам савдоси инсон қадр-қимматига таҳдид солаётган трансмиллий уюшган жиноятчилик кўринишларидан бири эканлиги хеч кимга сир эмас.

Бу жиноят чегара танламаслиги ҳамда домига асосан ёшларни ва аёлларни тортаётганлиги билан барчада катта ташвиш ва хавотир уйғотмоқда.

Таъкидлаш лозимки, бундай ҳолатлар республикамизда ҳам мавжуд, фуқароларимиз турли алдов ва фирибгарликлар таъсири остида
одам савдоси қурбонига айланмоқдалар.

Таҳлилларга кўра, фуқароларимизни мажбурий ишлатиш учун Қозоғистон ва Россияга, фоҳиша сифатида фойдаланиш учун асосан Бирлашган Араб Амирликлари, Қозоғистон, Туркия, Таиланд, Малайзия, Ҳиндистон ва Жанубий Корея каби давлатларига олиб чиқиб кетилмоқда.

Ўтган йиллар давомида, мамлакатимизда одам савдоси жиноятини олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида муайян ишлар амалга оширилиб, яхши натижаларга эришилди.

Яхши натижалар билан бирга, ханузгача ечимини кутаётган масалалар ва муаммолар ҳам мавжуд.

Ваколатли органларда идоралараро ҳамкорликнинг етарли даражада мавжуд эмаслиги, одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги фаолиятни тубдан яхшилашни талаб этади.

Бугунги кунда, ҳудудий идоралараро комиссиялар таркиби тасдиқланиб, уларнинг вазифалар белгиланган бўлсада, комиссиялар ўз фаолиятини етарли даражада ташкил эта олмаган.

Мисол учун, жойларда тиббиёт бирлашмалари ва ички ишлар бўлимлари ўртасида одам савдосидан жабрланганлар тўғрисида маълумот алмашинуви талаб даражасида йўлга қўйилмаган.

Шу сабабли, тиббиёт муассасалари жойлардаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиб, ҳар-бир хорижий давлатдан қайтган фуқароларни ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказишлари, фуқароларимиз орасида ҳар хил юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишлари лозим бўлади.

Республика «Маҳалла» жамғармаси ва унинг жойлардаги бўлимлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан етарли ҳамкорлик ўрнатилмаганлиги оқибатида, уларнинг фаолияти ҳам камчиликлардан холи эмас.

Мазкур йўналишда, энг аввало ҳамкорликдаги фаолиятни янада кучайтириш, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф қилиш, муқаддам белгиланган чора-тадбирларни ижрога қаратилиши ишнинг олдинга силжишида мухим роль ўйнайди.

энг асосийси, одам савдосига имкон яратаётган сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш, уларни бартараф этишга доир ишларнинг самарадорлигини ошириб, одам савдоси асоратларидан жамиятга етказилиши мумкин бўлган салбий оқибатларни кескин камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш зарур.

Юқоридаги барча баён қилинганларга асосан, Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари М.Б.Азимов, Ишчи орган масъул тузилмасининг раҳбари У.А.Гайназаров, Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Б.Қ.Юсупалиев ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Б.М.Низомовларнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

 

  1. Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси фаолиятига оид қуйидаги xужжатлар тасдиқлансин:

–  «Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси аъзоларини ҳудудий идоралараро комиссияларга бириктириш» 1-иловага мувофиқ;

– «Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси таҳлилий ишчи гуруҳининг низоми» 2-иловага мувофиқ;

– «Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ишчи гуруҳининг таркиби» 3-иловага мувофиқ;

– «Одам савдосига қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссияларнинг намунавий низоми» 4-иловага мувофиқ;

– «Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг масъул котиблари тўғрисида» ги Низом 5-иловага мувофиқ;

– «Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияларда иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлаш тўғрисида»ги Йўриқномаси 6-иловага мувофиқ;

 

  1. «Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш борасида 2017-2018 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар Режаси» Республика Идоралараро комиссияси аъзолари ва ҳудудий идоралараро комиссия раислари томонидан Режада белгиланган тадбирларни ўз вақтида, сифатли ижросини таъминлаб, амалга оширилган ишлар ҳақида ҳар чоракдан кейинги ойнинг 10 санасига қадар Республика Идоралараро комиссиясига батафсил ахборот бериб борилсин.

 

  1. Республика идоралараро комиссияси аъзоларига бириктирилган ҳудудлари бўйича худудий идоралараро комиссиялар фаолиятини тўғри ва самарали ташкил этишга масъул эканлиги кўрсатиб ўтилсин ҳамда хар чоракда олиб борилаётган чора-тадбирларни ўрганиб, натижалари бўйича Республика идоралараро комиссиясига ахборот бериб борилсин.

 

  1. Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси масъул котиби сифатида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТЭҚКББ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси, Одам савдосига қарши курашиш бўлими бошлиғи, Ханазаров Бахром Турғунович тасдиқлансин.

 

  1. Республика идоралараро комиссияси аъзолари ва Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар идоралараро комиссиялари раисларига:

 

6.1  Миллий телерадиокомпания ва Электрон оммавий ахборот воситалари миллий агентлиги билан ҳамкорликда ноқонуний миграция, одам савдоси ва чақалоқ билан боғлиқ жиноятчиликка қарши кураш ва уни олдини олиш бўйича видеороликлар тайёрлансин ва ўтказилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари давомида кенг омма, айниқса, республикамиздаги ёш аёл ва қизлар, коллеж, лицей ва олий ўқув юртларини талабалари ҳамда муаян иш фаолятига эга бўлмаган ахоли қатлами орасида намойиш этилиши ташкиллаштирилсин ва хар ой якунига кўра Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясига белгиланган тартибда ахборот бериб борилсин.

6.2. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ ҳамда шаҳар ва туман ИИБларда ташкил этилган Одам савдосига қарши курашиш бўйича идоралараро комиссиялари учун ички имкониятлардан келиб чиққан холда «комиссия хоналари» ташкил этилсин ва худудий комиссияларда ишлар, қабул қилинган низомлар ва Республика Идоралараро комиссиясининг «Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссияларда иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлаш тўғрисида»ги Йўриқномаси асосида йўлга қўйилсин ва бу ҳақда жорий йилнинг 10 июль кунига қадар Республика Идоралараро комиссиясининг ишчи органига ахборот юборилсин.

6.3. Одам савдоси жиноятларидан жабрланганларни тиббий кўрикдан ўтказиш, уларни бандлигини таъминлаш ҳамда Реаблитация марказига юбориш билан боғлиқ тадбирларнинг ижроси худудий комиссия раислари томонидан шахсан назоратга олинсин.

6.4. Узоқ муддатга хорижга чиқиб кетган шахсларнинг ҳисобини юритиш ҳамда ушбу соҳада идоралараро ҳамкорлик кучайтирилсин хамда манфаатдор вазирликлар ва муассасалар билан биргаликда узоқ муддатга хорижга чиқиб кетган шахсларни ҳисобга олишнинг ягона автоматлаштирилган шаклини юритиш билан боғлиқ тадбирлар жадаллаштирилсин.

 

  1. Республика Идоралараро комиссияси Ишчи органи (У.Гайназаров)га:

7.1. Республика Идоралараро комиссияси аъзолари ҳамда ҳудудий идоралараро комиссиялар томонидан тақдим этилган маълумотлар умумлаштирилиб, ҳар ойнинг 15-санасига комиссия раисига ахборот берилсин.

7.2. Жойлардаги ҳудудий идоралараро комиссиялар масъул котиблари ҳамда ишчи гуруҳи аъзоларини малакасини ошириш мақсадида тизимли равишда ўқув машғулотлари ўтказиб борилсин.

 

  1. Мазкур қарор ижро учун комиссия аъзолари ва ҳудудий идоралараро комиссияларга юборилсин ва 2017 йилнинг 30 август кунига қадар амалга оширилган ишлар юзасидан Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясига ахборот берилсин.

 

  1. Мазкур қарор ижроси устидан назоратни таъминлаш ишчи орган масъул тузилмасининг раҳбари У.А.Гайназаровнинг зиммасига юклатилсин.

 

Республика Идоралараро комиссияси

раиси ўринбосари:

 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори

ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

 

Аъзолари:

 

 

М.Б.Азимов

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирининг ўринбосари

 

А.Ж.Ташқулов

 

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт

вазирининг биринчи ўринбосари

 


С.Х.Бекенов 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни

сақлаш вазирнинг биринчи ўринбосари

 


Б.К.Юсупалиев 
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари  

Б.М.Низомов

 

Ўзбекистон Республикаси МХХ раисининг ўринбосари-Чегара қўшинлари қўмондони
Р.О.Эминжанов
 

Ўзбекистон Республикаси
Ташқи ишлар вазирининг

биринчи ўринбосари

 

 

Ж.А.Вахабов

Ўзбекистон Республикаси

Божхона қўмитаси раисининг

биринчи ўринбосари

 

 

 

Б.Я.Раимов

 

Ўзбекистон Республикаси Молия

вазирнинг ўринбосари


Ё.Э.Турсунов 
Ўзбекистон Республикаси

Хотин-қизлар қўмитаси

раисининг ўринбосари

 

 

Г.М.Маруфова

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий маркази директори

 

 

 

А.Х.Саидов

Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари

бўйича вакили

 

 

 

У.Н.Мухаммадиев

«Махалла» хайрия жамоат фонди

 республика бошқаруви раиси ўринбосари

 

 

Д.М.Мирзаджанова

«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати
марказий Кенгашининг раиси
 
 

О.Ф.Таджиев

 

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик

маркази директори

 

Р.А.Убайдуллаева