Ушбу марказ Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 5 ноябрдаги “Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисида”ги 240-сонли қарорига асосан ташкил этилган.
Марказ қуввати – 30 ўринга мўлжалланган.
Марказда даволаниш давомида сизга 2-кишилик хона, дамолиш хоналари, турар жой ва 3-махал текин овқат билан таъминланасиз.
Ҳамма хизматлар бепул кўрсатилади
Марказ томонидан одам савдоси жабрдийдаларига қуйидаги шаклларда ёрдам кўрсатилади:
– Кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам,
– Психологик ёрдам,
– Юридик ёрдам,
– Ижтимоий ёрдам,

Республика реабилитация марказининг асосий вазифалари

одам савдоси жабрдийдаларини қулай яшаш ва шахсий гигиена шарт-шароитлари, шунингдек озиқ-овқат, доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш;
одам савдоси жабрдийдаларига кечиктириб бўлмайдиган тиббий, психологик, ижтимоий, юридик ва бошқа ёрдам кўрсатиш;
одам савдоси жабрдийдалари хавфсизлигини таъминлаш;
одам савдоси жабрдийдаларининг қариндошлари билан мулоқот ўрнатишида кўмаклашиш;
одам савдоси жабрдийдаларига, уларнинг қариндошларига ва васийларига одам савдоси жабрдийдаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари тўғрисида ахборот бериш;
одам савдоси жабрдийдаларини ижтимоий реабилитация қилишда кўмаклашиш;
одам савдоси жабрдийдаларининг шахсий хаёти ва шахси маҳфийлигига риоя қилиш;
одам савдоси жабрдийдаларини ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш ва реабилитация қилиш соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор методикаларини ўрганиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш;
нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда одам савдоси жабрдийдаларини тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Марказга жабрланувчиларнинг қабул қилиш тартиби.

Одам савдоси жабрдийдаларини Республика реабилитация марказига жойлаштириш одам савдоси жабрдийдаларининг ихтиёрий хоҳиши ҳамда реабилитация марказининг директори, ички ишлар органлари ҳамда васийлик ва ҳомийлик органлари вакиллари томонидан қабул қилинадиган қўшма қарор асосида амалга оширилади.
Одам савдоси жабрдийдалари Республика реабилитация марказига ўттиз кун муддатгача жойлаштирилади. Зарурият бўлганда одам савдоси жабрдийдаларининг яшаш муддати уч ой муддатгача узайтирилиши мумкин. Агар одам савдоси жабрдийдаларининг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилса яшаш муддати кўрсатиб ўтилган жабрдийдаларни ҳимоя қилиш учун зарур деб ҳисобланган даврга узайтирилади.
Одам савдоси жабрдийдаларига реабилитация марказини уларнинг ўзларининг ёзма мурожаатларига мувофиқ ўз хоҳиши билан тарк этиш ҳуқуқи берилади.
Республика реабилитация маркази одам савдоси жабрдийдалари бўлган эркаклар ва аёлларни, шунингдек болаларни алоҳида жойлаштиради.

Мурожаат учун телефонлар
Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация маркази
+998(71)277-65-83
+998(71)277-66-91
Манзил: Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Чилонзор 3-иавзе, 18-уй.