Даромадли иш излаб…

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жорий йилнинг 30 октябрь куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 27 октябрь соат 16:00 ларда 28 ёшли Ж.У. исмли аёл Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшовчилар 32 ёшли Н.О., 28 ёшли О.Н. ва Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшовчи 26 ёшли М.Р. исмли аёлларни  Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яхши даромадли иш топиб беришни ваъда қилиб, уларни Тошкент вилояти Қибрай тумани “Зафаробод” МФЙ ҳудудида жойлашган “Майский” чегара пости орқали Қозоғистон Республикаси ҳудудига олиб ўтиб кетаётган вақтида ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.

Одам савдоси билан боғлиқ жиноят аломатлари бўлгани учун ҳолат юзасидан Ж.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси