28 Февраль
Одам савдосига қарши курашиш – инсон ҳуқуқлари таъминланишининг муҳим омили
2020 йил 27 февраль куни Пешкў туманида жойлашган Афшона тиббиёт коллежида Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича вилоят кичик комиссиясининг ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда туман кичик комиссия аъзолари, коллеж талаба ёшлари ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари билан “Одам савдоси қурбонидан ўзингизни асранг” мавзусида тарғибот учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича вилоят ва туман кичик комиссия ишчи гурух аъзолари, коллеж талаблари, МФЙ фаоллари ҳамда ёшлар иттифоқи етакчилари иштирок этишди.
Тадбирнинг асосий мақсади – аҳолига мамлакатимизда одам савдосига қарши курашиш соҳасида қабул қилинган қонунчиликнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, ушбу соҳада вилоятда амалга оширилган ишлар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, айниқса хотин-қизларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш, фуқароларимизнинг хориж мамлакатларида одам савдоси қурбонига айланиб қолишларини олдини олиш борасидаги чора-тадбирлар юзасидан хабардорлигини ошириш, шунингдек мазкур соҳада аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришдан иборат.
Хусусан, мазкур қарор билан Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Миллий комиссияси ташкил қилиниб, унинг асосий вазифаси сифатида одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурлари ва бошқа дастурлар ишлаб чиқилишини ҳамда амалга оширилишини, шунингдек уларнинг ижроси устидан назоратни ташкил этиш, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолият самарадорлигини, яқин ҳамкорлигини ва иш уйғунлигини таъминлаш мақсадида уларнинг одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чораларни баҳолаш, мониторинг қилиш, уларнинг самарадорлигини ошириш ва бошқалар белгиланган.
Тадбирда иштирокчилар томонидан одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссиясининг одам савдоси ва ноқонуний миграцияни олдини олишдаги фаолияти муҳим аҳамият касб этаётганлиги алоҳида таъкидланди.
Шу билан бирга, тадбир давомида комиссия ишчи гуруҳи томонидан йиғилишга таклиф этилган фуқароларнинг ҳар бирига одам савдосига қарши курашишни тарғиб этувчи буклетлар тарқатилиб, мавзу доирасида фаол қатнашган талабларга китоблар совға қилинди ҳамда тадбир давомида “Юлдузликни орзу қилган юзсизлар” номли видео ролиги қўйиб берилди.