20 Февраль
“Одам савдоси-давр муаммоси” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 30 июлдаги ПФ–5775-сонли “Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони талабларидан келиб чиқиб тарғибот тадбири ўтказилди.
Унда сўз олганлар одам савдоси ва мажбурий меҳнатни келтириб чиқараётган омиллар, бу борада мамлакатимизда жумладан, вилоятда амалга оширилаётган сай-ҳаракатлар, “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси” ва унинг таркибида одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссиялар такшил этилганлиги, бугунги кунда улар томонидан мазкур йўналишда давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан атрофлича маълумотлар бериб ўтди.