27 Февраль
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашида Одам савдоси-давр муаммоси мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди
Аввал хабар берганимиздек Сирдарё вилояти худудий комиссияси раиси, вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган режа топшириқга асосан ўқитиш ишларини ташкил этиш юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан вилоят худудидаги корхона ва ташкилотларда кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Навбатдаги ўқитиш ишлари Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ходимларига бўлиб ўтди. Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Сирдарё вилояти ҳудудий комиссиясининг масъул ходимлари иштирокида Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ходимлари ва шаҳар-туман Кенгашлари раислари ва мутахассислари қатнашди.
Йиғилишни Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан йиғилиш қатнашчиларига комиссияга аъзо бўлган мутасадди ташкилотларни олдида турган вазифалар ва улар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида тушунча берилиб, одам савдоси жиноятини олдини олиш, мазкур жиноятга қарши курашиш йўналишида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди. Қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга керакли жавобларни олишди.