17 Июль
Болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ўзаро ҳамкорлик
Ички ишлар органлари томонидан тегишли манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилган профилактик-огоҳлантирув тадбирлар мобайнида жамоат тартибини бузган, тарбияси оғир, таълим муассасаларидаги дарсларга сабабсиз қатнашмайдиган, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган ёки содир этган, ўзбошимчалик билан оиладан ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан кетиб қолган, адашган ёки қаровсиз қолдирилган 29.061 нафар вояга етмаганлар ички ишлар органлари таянч пунктларига келтирилиб, улар билан якка тартибдаги профилактик ишлар амалга оширилди.
Хусусан, ота-онаси қаровисиз, назоратисиз қолган, ижтимоий-ҳуқуқий ёрдамга муҳтож 2.080 нафар вояга етмаганлар “вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказ”ларига, тарбияси оғир, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил, таъминлаш, тарбиялаш ва таълим бериш учун алоҳида шароитларга муҳтож бўлган жами бўлиб 58 нафар, шундан 12 нафар ўғил болалар Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасига ва 46 нафар қиз болалар Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасасига жойлаштирилиб, якка тартибдаги профилактик ишлар қамровига олинди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи полковник Б.Э.Бердиалиев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) ўринбосари, Бола ҳуқуқлари бўйича Вакил билан болаларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, болалар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда яқиндан ҳамкорлик қилиш борасида амалга оширилаётган ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан учрашув ўтказди.
Шунингдек, учрашув давомида “Болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида” Ички ишлар вазири ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) ўртасида Меморандум имзолаш юзасидан фикр алмашилди.