27 Сентябрь
Қидирувдаги урганчлик аёл чет давлатида қўлга олинди
ИИВ ТЭҚКББ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Интерполнинг Миллий марказий бюроси ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида жорий йилнинг 5 апрель куни БАА давлатининг Ажман шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланиб юрган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган З.М. шу давлатнинг тегишли ташкилоти ходимлари томонидан ушланиб, 25 сентябрь куни Дубай-Тошкент авиарейси орқали мамлакат ҳудудига олиб келинди.
Маълум бўлишича, 1994 йилда туғилган М.З. 2017 йилда БААнинг Ажман шаҳрига фохишалик билан шуғулланиш учун бориб, 2018 йилда Янгиариқ туманида яшовчи 1994 йилда туғилган Э.Г. исмли танишини БАА давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш учун ёллаганлиги сабабли унга нисбатан 2018 йилнинг 23 август кунидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ ТБ томонидан қидирувга берилган эди.
Ҳозирда З.М.ни Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ ТБга топшириш чоралари кўрилмоқда.