27 Сентябрь
Ошпазликни таклиф қилиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган аёл қўлга олинди
ИИВ ТЭҚКББ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Интерполнинг Миллий марказий бюроси ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманилик 1984 йилда туғилган А.Н. БААнинг Алайн шаҳрида юрган вақтида РФнинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлган таниши 1991 йилда туғилган Самарқанд вилояти Нарпай туманилик М.Г.га ўзи яшаяпган Алайн шаҳрида ошпаз ёрдамчиси бўлиб ишлашни таклиф қилади. Унга ўзи Қозоғистон Республикасининг Олма-ота шаҳридаги ҳалқаро аэропорти орқали “Олма-Ота-Дубай” йўналишига чипта харид қилиб, Г.М.ни Дубай шаҳрида кутиб олади. Йўл харажатларига 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни сарфлаганлигини билдириб, Г.М.нинг фуқаролик паспортини олиб қўяди. Ваъда қилинган ошпазлик иши ўрнига Алайн шаҳридаги ижарага олинган уйида Г.М.ни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилади.
Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда ЖХТ бўлими ҳузуридаги ТБ томонидан 2017 йилнинг 18 май куни Н.А.га нисбатан ЖКнинг 135-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилиб, ҳудудийлик бўйича Сурхондарё вилояти ИИБга юборилади ва Шўрчи туман ИИБ томонидан аёл қидирувга берилади.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Н.А. шу йилнинг 25 сентябрь куни БААдан “Дубай-Тошкент” йўналишли авиарейси орқали олиб келиниб, тегишли ички ишлар идорасига топширилди.