15 Сентябрь
ИИВда одам савдосига қарши курашиш мавзусига бағишланган онлайн ўқув-семинар машғулоти ўтказилди
Муҳтарам Президентимиз томонидан имзоланган “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5775-сон Фармонига асосан, жорий йилнинг 17 август кунида “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”га ЎРҚ-633-сон Қонуни қабул қилинди.
Ушбу Қонунни ижросини вазирлик ва бошқа манфаатдор ташкилотларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтиришни таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 14 сентябрь куни соат 17:00да Ўзбекистон Республикаси ИИВ биносида онлайн тарзда ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.
Мазкур ўқув-семинар машғулотда Ички ишлар вазирлигининг Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш Бош бошқармаси, Одам савдоси ва ноқонуний миграция қарши курашиш бошқармаси – Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияси масъул ходимлари, вазирлик ва ташкилотлардан ташкил топган “ишчи гуруҳ” аъзолари, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳудудий комиссиялар “ишчи гуруҳ”и аъзолари, Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази директори Н.Каримова ва марказнинг масъул ходимлари Ш.Касимова ва Х.Исаковлар, шунингдек, вазирлик ЖваОАВБАБ вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирни кириш сўзи билан Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияси масъул котиби – У.А.Гайназаров очиб, охирги икки йил давомида мазкур соҳада амалга оширилган ишлар бўйича гапириб ўтди. Жумладан, 2019 йил 30 июлдаги ПФ–5775-сонли Фармони асосида, мазкур соҳалар тубдан кўриб чиқиб, мутлақо янги тизимнинг фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур Фармонга биноан, Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси этиб қайта ташкил қилинди.
Яна бир муҳим янгилик, республикамизда илк бор Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича миллий маърузачи Институти жорий этилди.
Ўзбекистон Республикаси “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуни 7 боб ва 35 та модда билан тўлдирилди ва унга янги боблар киритилди. Улар қўйидагилардир:
- Одам савдоси профилактикаси,
- Одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш ва уларни ҳимоя қилиш юзасидан давлат органларининг ҳамкорлиги,
- Одам савдосидан жабрланганларни ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам кўрсатиш,
- Вояга етмаганлар савдосига қарши курашишнинг ўзига хос хусусиятлари.
Шунингдек, маърузачи Қонунда кўрсатиб ўтилган одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш механизмини ёритиб берди.
Тадбир давомида Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия масъул ходим З.А.Ходжаева сўзга чиқиб, Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияси ҳамда ҳудудий комиссиялар таркиби ва фаолияти ҳақида тушунтириш бериб ўтди.
Ўқув-семинар машғулоти якуни бўйича Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияси масъул ходимлари келиб тушган саволларга жавоб бериб, кичик комиссия фаолиятини такомиллаштириш бўйича ўз тавсияларини беришди.