22 Сентябрь
Кимлар васий ва ҳомий этиб тайинланмайди?
“Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасига кўра, қуйидагилар васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкин эмас:
- ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ёки ота-оналик ҳуқуқлари чекланган шахслар;
- суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
- собиқ фарзандликка олувчилар, агар фарзандликка олиш уларнинг ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги, ота-оналик ҳуқуқларини суиистеъмол қилганлиги, фарзандликка олинганлар билан шафқатсиз муносабатда бўлганлиги, сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлганлиги оқибатида бекор қилинган бўлса;
- ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ёхуд ўз ҳуқуқларини суиистеъмол қилганлиги учун васий ёки ҳомий мажбуриятларини бажаришдан четлаштирилган шахслар;
- қасддан содир этган жинояти учун илгари ҳукм қилинган шахслар;
- васий ёки ҳомий этиб тайинланишига тўсқинлик қиладиган касалликларга чалинган шахслар.
Шахснинг васий ёки ҳомий этиб тайинланишига тўсқинлик қиладиган касалликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.