15 Сентябрь
8 ОЙ АЁЛЛАР МУҲОФАЗАСИДА
Ўзбекистон аёллари гендер тенглигини таъминлашда ҳуқуқ-тартибот органлари уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, зўравонларни жавобгарликка тортиш борасида ишнинг энг мураккаб қисмини бажаришади. Жорий йилнинг январидан бошлаб август ойига қадар, яъни 8 ой мобайнида Ички ишлар вазирлиги аёлларга нисбатан турли хил жиноят ва ҳуқуқбузарликлар борасида 4847 та мурожаатни кўриб чиқишган. Мазкур ҳуқуқбузарликлар бўйича маълумотлар қуйидаги диаграммада келтирилган:
1-жадвалдан кўриниб турибдики, аёлларга нисбатан энг кўп содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар жисмоний зўравонлик билан боғлиқ (2421 ҳолат), иккинчи ўринда руҳий зўравонлик (1946) ва тазйиқ (398) бўйича мурожаатларни кўришимиз мумкин.
Ҳўш, аёллар энг кўп қаерда зўравонликка учрашган? Демак:
Оилада – 4316 ҳолат.
Кўчада – 246 ҳолат.
Жамоат жойларида – 102 ҳолат .
Ишда – 78 ҳолат.
Ўқув муассасаларида – 1 ҳолат.
Шундай қилиб, аёллар асосан оилада зўравонликка учраётганини кўришимиз мумкин. ИИВ берган маълумотларига кўра, вилоятлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, зўравонликнинг у ёки бу шакли аёлларга нисбатан энг кўп Тошкент шаҳрида (1122 ҳолат), Фарғона вилояти (560 ҳолат), Қашқадарё вилояти (502) ва Тошкент вилоятларида (441) қайд этилган.
Мазкур ҳолатлар бўйича ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жойларда аёлларни кейинги босқичларда зўравонликдан сақлаш мақсадида фаолият олиб борилди.
Мазкур давр ичида хотин-қизларга 4780 ҳимоя ордерлари берилди. Улардан 44 таси вояга етмаганларга ва 1211 таси 18 дан 30 ёшгача бўлган шахсларга тақдим этилди. Вилоятлар кесимида ҳимоя ордерларини бериш ҳолати қуйидагиларда кўрилади: (3-жадвалга қаранг):
Шундай қилиб, энг кўп ҳимоя ордерлари берилган ҳудуд Тошкент шаҳри (966), шунингдек кетма кетликда Фарғона (560), Қашқадарё (502) ва Тошкент (440) вилоятлари жойлашган.
Энг кам ҳимоя ордерлари Қорақалпоғистон Республикасида берилган (158).
4744 та ҳимоя ордерларини беришга қуйидагилар асос бўлиб хизмат қилган:
Зўравонликдан жабр кўрганларнинг аризалари – 3104.
Бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари – 403.
Бошқа масъулиятли идоралар томонидан зўравонлик фактларининг қайд этилиши– 865.
Давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан келиб тушган маълумотлар– 372.
Қайта берилган ҳимоя ордерларининг сони 24 та. Шундан: 14 ордер– жисмоний зўравонликдан ҳимоялаш учун, 1 – жинсий зўравонлик, 1 – иқтисодий зўравонлик, 7 – психологик зўравонлик, 1 – тазйиқ.
7188 нафар зўравонлик содир этган, ҳамда зўравонликка мойил инсонлардан ҳимояланиш учун берилган:
•тақиқ/тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш – 4496 ҳолат;
• томонлар ўртасида мулоқотни тақиқлаш (ишхона ва ўқув муассасаларда қисман мулоқотга рухсат берилади) –1417 нафар шахсга нисбатан;
• зўравон ва жабрланувчининг бир хонада бўлишини тақиқлаш – 675 ҳолатда;
• айбдорга масъулиятни юклаш (жабрланувчи билан мулоқот қилиш, моддий ва маънавий зарарни қоплаш, жабрланувчининг даволаниши учун харажатларни тўлаб бериш) 541 ҳолатда;
• зўравоннинг қурол олиб юриши ёки сақлашига чеклов ёхуд тақиқ қўйиш (хизмат қуролидан ташқари) –59 ҳолатда.
Шунингдек, 953 ҳолатда жорий йилнинг 8 ойи давомида келиб тушган мурожаатларни ҳал этишда зўравонларга уларнинг зўравонлик ва тажовузкор хатти-ҳаракатини тузатиш учун мажбурий дастурдан ўтиш бўйича талаблар қўйилди.
Айтиш жоизки, ИИВнинг гендер тенгликни таъминлашдаги ва зўравонликка қарши курашдаги фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенглиги Комиссияси, республикада фаолият юритаётган реабилитация ва мослаштириш марказлари, соғлиқни сақлаш бошқармалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.