15 Октябрь
Ота ўз фарзандини 5000 АҚШ долларига пуллаётган вақтида ушланди
Сурхондарё вилояти. 2020 йилнинг 06 октябрь куни соат 15:00 да Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Денов тумани
Сурхондарё вилояти. 2020 йилнинг 06 октябрь куни соат 15:00 да Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Денов тумани “Шахринав” маҳалласида яшовчи 28 ёшли С.З., Термиз шаҳрида жойлашган ресторанларнинг бирида шартли мижозга вояга етмаган фарзанди 2 ёшли М.С.,ни 2.500 АҚШ доллари ва 24.250.000 сўм эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.
Тадбир жараёнида, С.З.,дан кимёвий ишлов берилган 2500 АҚШ доллари ва 24.250.000 сўм пуллар, вояга етмаган М.С.,нинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва С.З.,нинг фарзандини ўз хоҳиши билан сотганлиги бўйича ёзиб берган тилхати холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси, ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича С.З., процессуал тартибда ушланиб, унга ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Шахринав” маҳалласида яшовчи 28 ёшли С.З., Термиз шаҳрида жойлашган ресторанларнинг бирида шартли мижозга вояга етмаган фарзанди 2 ёшли М.С.,ни 2.500 АҚШ доллари ва 24.250.000 сўм эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.
Тадбир жараёнида, С.З.,дан кимёвий ишлов берилган 2500 АҚШ доллари ва 24.250.000 сўм пуллар, вояга етмаган М.С.,нинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва С.З.,нинг фарзандини ўз хоҳиши билан сотганлиги бўйича ёзиб берган тилхати холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси, ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича С.З., процессуал тартибда ушланиб, унга ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.