19 Октябрь
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси тавсияномасига асосан 49 нафар сирдарёлик қизлар олий ўқув юртларида грант асосида ўқиш имкониятини қўлга киритди
Бугунги кунда юртимизда хотин-қизларга катта эътибор қаратилмоқда. Жамиятимизнинг турли соҳаларида уларнинг фаол иштирок этишлари учун барча шароитлар яратилмоқда.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳнамолигида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, саломатлигини муҳофаза қилиш, интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги 2020 йил 12 июндаги ПҚ-4749-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги “Олий таълим муасасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсатгичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 402-сонли қарорларига мувофиқ Сирдарё вилоятида Олий таълим муасасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсатгичлари доирасида танловда иштирок этиш учун 828 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди.
Ушбу қизлардан 49 нафари олий ўқув юртларида грант асосида ўқиш имкониятини қўлга киритди.
Бугун Сирдарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан талаба-қизларни тантали равишда табриклаш тадбири ўтказилди.
Тадбирда Ёзучилар уюшмаси раиси, Олий Мажлис сенати аъзоси Ҳ.Ортиқбоева, Гулистон давлат университети проректори Ф.Ниязов, вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари, хотин-қизлар Жамоатчилик кенгаши ўринбосари З.Неъматова, вилоят Хотин-қизлар маркази раҳбари М.Усмонова ва Гулистон шаҳар маркази раҳбари Г.Ўлмасова ҳамда бошқарманинг Хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўлими бошлиғи Д.Каттабековалар талаба-қизларни табриклади.
Айни кунларда 49 нафар талаба-қизлар республиканинг турли хил олий ўқув юртларида таҳсил олишни бошлади. Қизларнинг талабалик бахтига муяссар бўлгани, уларнинг юзидаги қувончда акс этиб турарди.
Шуниндек, тадбир давомида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Гулистон шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари А.Пайзиева 11-октябрь Халқаро қизлар куни муносабати самимий муборакбод этди ва Гулистон шаҳар 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан концерт дастури намойиш этилди.
Ҳақиқатдан ҳам, Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ижтимоий йўналтирилган сиёсат хотин-қизларимизга чинакам бахтли яшаши учун, уларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларни таъминлаш, касбий ҳамда оилавий мажбуриятларни ҳамоҳанг тарзда бажариши учун энг зарур имкониятлар яратаётир.