Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун одам савдоси, мажбурий меҳнат ва гендер тенглиги масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи форум ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар гендер тенглигини ҳимоя қилиш комиссияси, Миграция бўйича халқаро ташкилот – БМТ Миграция агентлиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг 24-26 декабрь кунлари Тошкент вилояти, Паркент тумани, Edelweiss Hotel & Resort номли меҳмонхонада Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун одам савдоси, мажбурий меҳнат ва гендер тенглиги масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи форуми ўтказилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон гендер комиссияси, Миграция бўйича халқаро ташкилоти, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси аъзолари, “АСТЕD” халқаро лойиҳа ва ушбу соҳада фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари ҳамда ОАВ вакиллари ва блогерлар қатнашиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси Котибиятининг бош маслаҳатчиси Н.Шотурсунова, Миграция бўйича халқаро ташкилотнинг Ўзбекистон бўйича менежери С.Тошбоев, Одам савдосига  қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия масъул ходими З.Ходжаева, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация маркази директори ўринбосари О.Қосимов, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари М.Тиллабаев, Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Н.Камалова, Тошкент вилояти “Ниҳол” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Ш.Рашидова, Фарғона вилояти “Mehrjon” нодавлат нотижорат ташкилоти директори Х.Ибрагимова, “АСТЕD” халқаро лойиҳа вакили Ф.Ҳошимова, гендер масалалари бўйича эксперт в.Эрметова, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Халқаро ҳамкорлик ва МХТ билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи А.РЎЗИЕВ, Миграция бўйича халқаро ташкилотнинг Ўзбекистон бўйича коммуникация мутахассиси Д.Умаров ва лойиҳавий мутахассислари Ж.Саидов, Г.Исамуҳамедова ва З.Қодировалар маърузалар билан иштирок этишиб, “Миграциянинг глобал ва минтақавий трендлари”, “Гендер тенглик фаолиятининг муҳим жиҳатлари, «Ўзбекистон Республикасида гендер тенглик соҳасида амалга оширилган ишлар таҳлили”, “Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегиясининг мазмун-моҳияти”, “Ташқи миграцияни тартибга солишда халқаро ташкилотларнинг аҳамияти: халқаро тажриба”, “Аёллар миграцияси”, “Одам савдосининг гендер жиҳати”, “Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида гендер тенгликнинг аҳамияти”, “Ўзбекистон Республикасида одам савдосига қарши курашишнинг ҳуқуқий ва институционал асослари, “Одам савдосидан жабрланганлар реабилитацияси ва уларга ёрдам кўрсатиш масалалари”, “Хавфсиз ва тартибли миграцияни таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг роли ҳамда муҳтожларга ёрдам бериш”, “ОАВ билан гендер, миграция, одам савдосига қарши кураш ва муҳтожларга ёрдам бериш масалалари бўйича ҳамкорлик”, “Меҳнат миграцияси жараёнини бошқариш ва меҳнат муҳожирларини муҳофаза қилиш тизимидаги ислоҳотлар”, “COVID-19 пандемияси даврида мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш”, “COVID-19 МРТF лойиҳасининг натижалари” каби муҳим масалаларнинг мазмун-моҳияти ёритиб берилди.

Форум якуни бўйича Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси масъул ходимлари, ушбу соҳада фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари ҳамда гендер масалалари бўйича экспертлар келиб тушган саволларга жавоб бериб, аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишда давлат, жамоат ташкилотлари, айниқса ОАВнинг ўрни ва роли катта экани, бу имкониятлардан кенгроқ фойдаланиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.