«ISTIQBOLLI AVLOD» Маркази яна бир катта ва ўта масъулиятли қадам қўйди.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия ва Республика «Istiqbolli Avlod» ижтимоий-ахборот маркази ўртасида ижтимоий ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Меморандум ташкилотлар ўз олдига қўйган мақсадларини амалга ошириш учун Йўл харитасини ўзида жамлади.

Одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги қонун ижросини таъминлашдаги ҳамкорлик асосий мақсад этиб белгиланди.