«ННТ фаолиятига доир қонун ҳужжатларини замон талабларига мослаштириш керак!»

Кеча «Фаол фуқаролар» умуммиллий фестивалининг очилиш маросимида сўз олган Сенат раиси Танзила Норбоева фуқаролик жамияти институтларини фаоллашишга чақирди.

Ўзбекистонда ННТлар сони 9 мингдан ортган, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам яхши ишлай олмаяпти.

Кимгадир шароит етишмайди, кимдир бошқа омиллар сабабли жамиятда ўз жойини топа олмаяпти.

Қонунчилигимизда ҳалигача фуқаролик жамияти тушунчасининг ўзи очиб берилмаган», – дейди Сeнат раиси.

Норбоеванинг фикрича, фуқаролик жамияти институтларининг моддий-техник базаси ва кадрлар борасида муаммолар бор.

«Улар учун кадрлар тайёрлайдиган институт ҳам йўқ, ҳеч қанақа малака ошириш курслари ҳам йўқ», – деди у.

Маросим давомида Олий Мажлис қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов ҳам сўзга чиқди.

Aйта оламизки, бизнинг «Истиқболли авлод» ушбу тадбирда ўринли фикрлар ва мавжуд муаммолар кўтарилганига гувоҳ бўлди.