Ҳамкорлик ва шериклик муносабатлари муҳокама қилинди

Жорий йил 9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Халқаро ҳамкорлик, Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши кураш бошқармаси раҳбариятлари билан Халқаро наркотикларга қарши кураш ва ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича (INL) директори Р. Сингер, Ўзбекистондаги Америка дипломатик миссияси сиёсий-иқтисодий бўлими ходими Б. Шервуд, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятга қарши кураш бўйича бошқармаси минтақавий ваколатхонаси ходими Р. Сергедиене ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув жараёнида томонлар икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари тобора кенгайиб, кўплаб соҳаларда ўзаро манфаатли шартномалар, шу жумладан, наркотрафик, ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши кураш соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамланиб бораётганлигини таъкидлаб ўтдилар.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқишга келишиб олдилар. Учрашув жараёни дўстона ва конструктив руҳда ўтди.