31 Март
Ҳамкорлик муносабатлари муҳокама қилинди
2021 йил 30 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи Н.Раҳимов ҳамда Ўзбекистондаги Америка дипломатик миссияси Наркотик моддаларни назорат қилиш ва ҳуқуқни қўллаш офиси директори Р.Сингер, Сиёсий-иқтисодий бўлими ходими Б.Шервуд ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси ва ноқонуний миграция ҳамда одам савдосини олдини олиш каби масалалар юзасидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги, ҳозирги босқичдаги ҳамкорлик ҳолати, бу борада ходимларни малакасини ошириш юзасидан келишувлар муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқишга келишиб олдилар. Учрашув жараёни самимий ва конструктив руҳда ўтди.