Бухорода “Одам савдоси устидан жиноий жавобгарликни кучайтиришда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторларининг роли” мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази Бухоро вилояти бўлими томонидан «Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг салоҳиятини ошириш орқали одам савдоси учун жиноий жавобгарликка тортишни мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбир одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш, одам савдосига қарши курашиш бўйича қайта йўналтириш механизмини такомиллаштириш, адашганларни ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам бериш ва ушбу ҳолат юзасидан жиноий жавобгарликни кучайтиришда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторларининг ролини кучайтирган ҳолда одамлар ишончини оширишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.
Вилоятдан 2020 йилда 6 нафар киши одам савдоси қурбонига айланган. 2021 йил дастлабки уч ойида бу борада 3 та жиноят иши кўрилган.

рилган.
– Одам савдоси энг глобал муаммо – махфий бизнеснинг энг фойдали турларидан бири бўлиб, дунёдаги барча мамлакатларни қамраб олган, – дейди Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази Бухоро вилояти бўлими бошлиғи Лола Каримова. – БМТнинг маълумотига кўра, одам савдоси қурбонлари сони йилига 4 миллион кишига етади. Муаммонинг кенг миқёсда тарқалганига қармасдан жамиятнинг ушбу муаммо ҳақидаги хабардорлиги жуда паст даражада. Одамларнинг онгида одам савдоси инсониятнинг қадим ўтмишда ёки узоқ мамлакатлар билан боғлиқ, яъни жамият томонидан “шу ерда ва ҳозир” содир этилаяпти деб эмас, балки камдан-кам учрайдиган ҳодиса сифатида қабул қилинади. Одам савдосига қарши курашиш, огоҳлантириш, айбдорларни таъқиб этиш, жабрланувчиларга ёрдам бериш давлат органлари, ОАВ, жамоатчилик ташкилотлари, фаол ёшларнинг биргаликдаги ҳамкорлигига бевосита боғлиқ.
Семинарда одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича миллий ҳуқуқий-норматив ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тақдимот шаклида тушунтирилди.