26 Май
ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ҲУДУДИЙ КОМИССИЯ ВА НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ОДАМ САВЛОСИГА КАРШИ КУРАШИШ БУЙИЧА ХАМКОРЛИГИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ДАВРА СУҲБАТИ
Жорий йилнинг 18 май куни Республика “Istiqbolli avlod” ижтимоий ахборот марказининг Қашқадарё вилоят бўлими ҳамда Қашқадарё вилояти ИИБ одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими билан ҳамкорликда, Қарши шаҳридаги Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича вилоят ҳудудий комиссияси ишчи гуруҳи томонидан 2021 йилнинг 4 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар мухокамаси юзасидан навбатдаги давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати кун тартибидаги асосий масалалар кўриб чиқилди.
Республика “Istiqbolli avlod” ижтимоий ахборот марказининг Қашқадарё вилоят бўлими рахбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.02.2021 йилдаги “Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни миллий даражадаги қайта йўналтириш тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 60-сонли Қарорини ва Одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича миллий ҳуқуқий норматив ҳужжатлар тақдимоти орқали ишчи гуруҳга етказиб берди.
Иштирокчилар томонидан, одам савдосидан жабрланган, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни тезкор, сифатли ва малакали ёрдам кўрсатилишига ҳамда ҳимояга олишга йўналтиришга қаратилган вазифаларни ижроси юзасидан, хар ой Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича вилоят ҳудудий комиссияси ишчи гуруҳи аъзолари келиб тушган мурожаатлар юзасидан хисобот берилиб борилиши таклиф киритди.
Давра сухбати Республика “Istiqbolli avlod” ижтимоий ахборот маркази томонидан “Ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар, давлат органлари ҳамда фуқаролик жамияти институти ходимлари салоҳиятини ошириш орқали одам савдоси билан боғлиқ ишларни тергов қилиш ва жиноий жавобгарликка тортишни кучайтириш” амалга оширилаётган лойиҳаси доирасида ташкиллаштирилган.