10 Июнь
Долзарб мавзудаги ўқув семинар – Одам савдосига қарши ҳамкорликда курашиш
Жорий йилнинг 10 июнь куни Тошкент шаҳрида Республика Миллий комиссиясининг тасдиқланган режа-топшириғи ва Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссиянинг 2021 йил 27 апрель кунги 2-сон йиғилиш баёни ижроси юзасидан ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси масъул ходими С.Турсоатов, Республика Бош Прокуратураси масъул ходими З.Нематходжаев, Одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш Республика реабилитация маркази директори ўринбосари А.Касимов, Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ҳуқуқий ахборот маркази раҳбари Н.Каримова ҳамда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Тошкент шаҳар ҳудудий комиссияси аъзолари, шунингдек, туман ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этдилар.
Ўқув-семинар машғулотида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 февраль кунидаги Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни миллий даражадаги тизимини йўналтириш тўғрисидаги қарорнинг мазмун-моҳияти юзасидан кенг қамровли тушунчалар берилди.
Семинар якунида иштирокчиларнинг фикр мулоҳаза ва таклифлари эшитилиб, соҳага оид долзарб масалалар юзасидан қатнашувчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.