“Одам савдосига қарши курашиш масалаларида маҳаллий ташкилотларнинг салоҳиятини ошириш” мавзусида бўлиб ўтган семинар-тренинглар бўйича хулоса ва тавсияларни муҳокама қилиш юзасидан якуний тадбири (давра суҳбати) ўтказилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (UNODC) Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамкорлигида жорий йилнинг 17 июнь кунида Hyatt Regency мехмонхонасида “Одам савдосига қарши курашиш масалаларида маҳаллий ташкилотларнинг салоҳиятини ошириш” мавзусида бўлиб ўтган семинар-тренинглар бўйича хулоса ва тавсияларни муҳокама қилиш юзасидан якуний тадбири (давра суҳбати) ўтказилди.

Тадбирда БМТ НЖҚКБнинг Марказий Осиёда одам савдоси ва мигрантлар контрабандасига қарши кураш бўйича минтақавий маслаҳатчиси Реда Сиргедиене, Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия масъул котиби – ИИВ Бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари  Н.И.Рахимов, Бош бошқарма масъул ходими З.А.Ходжаева ва Тергов Департаменти масъул ходими Н.И.Ходжабаева, “Winrock International” халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институтининг Ўзбекистон Республикасидаги филиали раҳбари Н.Саидкаримова, Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Н.Камалова, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация маркази масъул ходимлари, одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Жиззах ва Наманган вилоятлари ҳудудий комиссияларнинг масъул котиблари (М.Д.Муратов, М.А.Якубов, Ш.Ю.Кодиров, Ш.А.Шерматов), Тошкент шаҳар ҳудудий комиссияси масъул ходимлари ва ҳудудий комиссиялари аъзолари (онлайн) ҳамда Вазирлик ЖваОАВБАБ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни кириш сўзи билан БМТ НЖҚКБнинг Марказий Осиёда минтақавий маслаҳатчиси Реда Сиргедиене очиб, йиғилишнинг кун тартиби билан таништирди. Сўнг сўзни Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия масъул котиби Н.И.Рахимов ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги муваққат ишлари вакили Алан Мелсерга берди.

Сўнг, сўзга ИИВ Бош бошқарма масъул ходими З.А.Ходжаева сўзга чиқиб, ўз маърузасида одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишда Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия фаолиятига тўхталиб ўтди.

Сўнгра, “Winrock International” филиали раҳбари Н.Саидкаримова инструкторларни ўқитиш якунлари ва тавсиялар тўғрисида ҳисобот берди.

Тавсияларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди ва йиғилиш якунида натижалар сарҳисоб қилиниб, кейинги тадбирлар режалаштирилди.