28 Июнь
Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида
Жорий йилнинг 14 июн куни Қўшработ тумани худудий комиссия ишчи гурухи аьзоларига «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги янги тахрирдаги 633-сонли Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 08.02.2021 йилдаги 60-сонли “Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисида”ги Низоми мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича вилоят ҳудудий комиссияси томонидан ўқув-семинар ўтказилди.