30 Июнь
“Тараққиёт стратегияси” марказида “30 кун – Ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш ойлиги”га бағишланган видеоконференцалоқа ўтказилди
Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси йиғилишининг 2021 йил 24 мартдаги 10-сон баёни билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 24-банди ижросини таъминлаш мақсадида, “30 июль – Одам савдосига қарши курашиш бутунжаҳон куни” муносабати билан Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия томонидан ишлаб чиқилган “30 кун – ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш ойлиги”га бағишланган чора-тадбирлар режаси”ни амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 29 июнь кунида “Тараққиёт стратегияси” маркази биносида “30 кун – ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш ойлиги”ни бошланишига бағишланган видеоконференцалоқа тарзда учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда ИИВ Одам савдосига қарши курашиш бошқармаси бошлиғи – Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияси масъул котиби Н.И. Рахимов ва кичик комиссия масъул ходимлари, кичик комиссия таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар вакиллари, Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази раҳбарияти, БМТ НЖҚКБнинг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси, минтақавий маслаҳатчиси, “Winrock International” халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институтининг Ўзбекистон Республикасидаги филиали раҳбари, Миграция бўйича халқаро ташкилотнинг Ўзбекистон бўйича менежери, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссиялар вакиллари (онлайн), шунингдек, Вазирлик ЖваОАВБАБ вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирни кириш сўзи билан Ички ишлар вазирлиги Бош бошқармаси Одам савдосига қарши курашиш бошқармаси бошлиғи – одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияси масъул котиби – Н.И.Рахимов кириш сўзи билан очиб, “30 кун – ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш ойлиги”ни бошланиши иштирокчиларга етказди.
Тадбирни кириш сўзи билан Ички ишлар вазирлиги Бош бошқармаси Одам савдосига қарши курашиш бошқармаси бошлиғи – одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияси масъул котиби – Н.И.Рахимов кириш сўзи билан очиб, “30 кун – ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш ойлиги”ни бошланиши иштирокчиларга етказди.
Ўтказилган учрашувда Қашқадарё, Сирдарё, Жиззах, Андижон, Навоий ва бошқа вилоятлар ҳудудий комиссиялари аъзолари ҳам ўз фикрларини билдириб ўтдилар.
Учрашувда Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия мутахассислари томонидан, жорий йилнинг 22 июнь куни тасдиқланган “30 кун – ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш ойлиги”га бағишланган чора-тадбирлар режаси” юзасидан кенг маълумотлар тақдим этилди.
Тадбир якуни бўйича Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияси масъул ходимлари келиб тушган саволларга жавоб бериб, ўтказиладиган тадбирларни юқори савияда ўтказилиши бўйича ўз тавсияларини беришди.