Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик кучайтирилмоқда

Жорий йилнинг 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси ва Винрок халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институти (Винрок интренешнл) филиали ўртасида USAIDнинг «Марказий Осиёда хавфсиз миграция» (SMICA) лойиҳасини амалга ошириш бўйича Йўл хариталарини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон томонидан ҳужжатни Ички ишлар вазирлигининг бош бошқарма бошлиғи Т. Исмоилов, Aмерика томонидан эса Винрок интренешнл компаниясининг Ўзбекистондаги филиали раҳбари имзоладилар, USAIDнинг «Марказий Осиёда хавфсиз миграция» лойиҳаси мамлакат координатори Н. Саидкаримова.

Ҳужжатнинг имзоланиши ушбу соҳадаги ишлар самарадорлигини юксалиши «Одам савдосига қарши кураш ойлиги» арафасида муҳим аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди.

Ҳужжатни имзолаш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Aмерика ўртасидаги ўзаро муносабатларни янада ривожлантиришга бағишланган мунозара бўлиб ўтди.