Ўзбекистон одам савдосини бартараф этишда сезиларли натижаларга эришди

Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича олиб борилган амалий ишлар, фуқаролик жамияти фаоллари билан ҳамкорлик ҳамда Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Миллий комиссиянинг мувофиқлаштирилган фаолияти натижасида АҚШ Давлат департаменти бу йил Ўзбекистонни иккинчи тоифага киритди (Tier 2). Ўтган йили мамлакат Тier 2 Watch list , 2-даражали кузатувлар рўйхатида эди.