Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ КОНВЕНЦИЯГА ДОИР, БОЛАЛАР САВДОСИ, БОЛАЛАР ФОҲИШАБОЗЛИГИ ВА БОЛАЛАР ПОРНОГРАФИЯСИГА ТААЛЛУҚЛИ ФАКУЛЬТАТИВ ПРОТОКОЛГА (НЬЮ-ЙОРК, 2000 ЙИЛ 25 МАЙ) ҚЎШИЛИШИ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 11 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2008 йил 5 декабрда маъқулланган
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияга доир, болалар савдоси, болалар фоҳишабозлиги ва болалар порнографиясига тааллуқли Факультатив протоколга (Нью-Йорк, 2000 йил 25 май) қўшилинсин.
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2008 йил 12 декабрдаги 240 (4650)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 11 декабрь,
ЎРҚ-188-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 50-сон, 492-модда)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
МАЖБУРИЙ МЕҲНАТНИ ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДАГИ КОНВЕНЦИЯНИ РАТИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисидаги Конвенция ратификация қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 30 август,
498-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 254-модда)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
ЗЎРЛАБ ИШЛАТИШ ЁКИ МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ ТЎҒРИСИДАГИ КОНВЕНЦИЯНИ РАТИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Зўрлаб ишлатиш ёки мажбурий меҳнат тўғрисидаги Конвенция ратификация қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 30 август,
492-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 248-модда)
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ ТРАНСМИЛЛИЙ УЮШГАН ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КОНВЕНЦИЯСИНИ (НЬЮ-ЙОРК, 2000 ЙИЛ 15 НОЯБРЬ) ТЎЛДИРУВЧИ ОДАМ САВДОСИНИНГ, АЙНИҚСА АЁЛЛАР ВА БОЛАЛАР САВДОСИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ҲАМДА УНГА ЧЕК ҚЎЙИШ ВА УНИНГ УЧУН ЖАЗОЛАШ ҲАҚИДАГИ ПРОТОКОЛНИ РАТИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 23 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2008 йил 27 июнда маъқулланган
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенциясини (Нью-Йорк, 2000 йил 15 ноябрь) тўлдирувчи Одам савдосининг, айниқса аёллар ва болалар савдосининг олдини олиш ҳамда унга чек қўйиш ва унинг учун жазолаш ҳақидаги Протокол қуйидаги баёнот билан ратификация қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси ўзини ушбу Протоколнинг 15-моддаси 2-банди қоидалари билан боғлиқ деб ҳисобламайди».
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 8 июль,
ЎРҚ-160-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 262-модда)
© 2024 Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси - Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияси