Хурматли фойдаланувчи!
Сиздан диққат билан Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ишчи органи хисобланган Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлигининг мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби билан танишиб чиқишингиз сўралади.
Мурожаатлар оғзаки, ёзма, шахсан тақдим етилиши, почта орқали юборилиши, “ишонч телефони” орқали, Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳамда хорижий давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари, шунингдек, фуқоролиги бўлмаган шахслар Ички Ишлар Вазирлигига ариза, таклиф, шикоят билан мурожаат қилиш хуқуқига эга.
Жисмоний шахсларнинг мурожаатларида жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми) яшаш манзили ва мурожаатнинг мақсади кўрсатилиши лозим. Юридик шахсларнинг мурожаатларида юридик шахснинг тўлиқ номланиши, жойлашув маълумотлари (почта манзили) ва мурожаатнинг мақсади кўрсатилиши лозим.
Ёзма мурожаат мурожаатчи жисмоний шахс бўлганда унинг имзоси юридик шахс бўлганда раҳбарнинг ёки ваколатли шахснинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим. Агар мурожаат этаётган жисмоний шахснинг ёзма мурожаатини имзоланганлигини бириктириш имконияти бўлмаган тақдирда, мурожаат мурожаатни тузган шахснинг имзоси ва қўшимча равишда фамилияси (исми, отасининг исми) бириктирилиши лозим.
Кўриб чиқилмайдиган мурожаатлар:
Шунингдек, мурожаатлар ягона ишонч телефони орқали қабул қилинади. Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси раисининг қабулига ёзилиш учун Ички ишлар Вазирлигига ариза билан мурожат қилиш зарур. Ариза ўрганиб чиқилгандан сўнг қўшимча маълумот сифатида қабул қилиш куни ва вақти ҳақида маълумот берилади.
Агарда комиссия раиси қабулга қатнаша олмаган тақдирда маъсул бошқарма бошлиқлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш амалга оширилади.
© 2024 Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси - Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияси