13 Июль
Қўқон шаҳрида фоҳишахона ташкил қилган аёл қамоққа олинди
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида 6 апрель куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида З.М. исмли аёл яшаш хонадонида фоҳишахона ташкил қилиб, Т.Ш. ва Т.Н.ларни жинсий алоқа қилиши учун 300.000 сўм эвазига шароит яратиб берган вақтда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, З.М.га нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов харакатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилдан саккиз йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар!
Қонунларга риоя қилинг, нопок йўллар билан пул топишдан тийилинг. Зеро жирканч ишингиз ошкор бўлиб, қонун олдида жавоб беришга мажбур бўласиз.