13 Июль
Гулистон шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланаётган фуқаролар аниқланди
20 апрель куни соат 21:30 ларда Боёвут тумани, Гулбоғ МФЙда доимий рўйхатда туриб, ўзи Гулистон шаҳар, 4-мавзе, «Бўстон» МФЙда яшовчи, вақтинча ишсиз, фуқаро Я.Н. карантин қоидаларини бузиб, яшаш жойида Гулистон шаҳар, «Сайқал» МФЙда яшовчи, 1996 йилда туғилган, вақтинча ишсиз фуқаро Ж.Ж. билан 150 минг сўм эвазига жинсий алоқа қилаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ҲПБ томонидан фуқаро Я.Н.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-модда 2-қисми, 190-модда 2-қисми асосида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Гулистон шаҳар маъмурий суди томонидан кўриб чиқилди.
Суд ҳукми билан ҳуқуқбузар Я.Н.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 2-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 (йигирма) баробари, яъни 4.460.000 сўм миқдорида жарима, 190-моддаси 2-қисми билан 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.