14 Июль
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ёш онага чақалоқ қизи билан уйга қайтишида ёрдам беришди
“Иссиқ тармоқ” телефонларига қўнғироқ қилиш кўплаб тошкентликлар ва пойтахт меҳмонлари учун карантин шароитида ёрдам умид қилиш мумкин бўлган ягона йўлдир. Пойтахт ИИББ ходимлари буни яхши тушунишади ва зарурат туғилганда фуқароларга ёрдамга шошадилар.
24 апрель куни Шайхонтоҳур туманида яшовчи Ильвира Рифатовнанинг хурсандчиликдан боши кўкка етди: унинг қизи фарзандлик бўлди. Аммо қизини қандай қилиб туғруқхонадан олиб кетишни билмас эдилар: транспорт йўқ, туғруқхона Миробод туманида жойлашган, ёш оила эса Мирзо-Улуғбек туманида яшайди. Масофа узоқ. Шундан сўнг Ильвира Рифатовна Тошкент шаҳар ИИББга ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Бугун пойтахт ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ёш ота-оналарга ёрдам беришди. Ёш она ва унинг чақалоғи Каролина турполиция ходимлари ёрдами билан уйларига етиб олишди.
Тошкент шаҳар ИИББ Галямовлар оиласини янги фарзанд билан табриклайди ва уларга соғлиқ, бахт ва осойишталик тилайди.