Бухоро вилояти ички ишлар органлари раҳбарлари шахсан пробация ҳисобидаги шахслар билан суҳбат ўтказмоқда

Бухоро вилояти шаҳар-туман ИИБ раҳбарлари томонидан пандемия шароитида даромадини йўқотган Пробация бўлими ҳисобида турувчи шахслар билан шахсан суҳбатлашилиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, 1 май ҳолатида Пробация хизмати ҳисобида турган жами 3014 нафар назорат остидаги шахслардан 742 нафари (тадбир бошидан 1669 нафари) билан якка тартибдаги суҳбатлар уюштирилди. Уларнинг 634 нафарини ахлоқ тузатиш ишлари, 25 нафарини шартли ҳукм қилинганлар, 154 нафарини муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинганлар, 484 нафарини озодликни чеклаш, 2 нафарини мажбурий жамоат ишлари жазосига ҳукм қилинганлар ҳамда 370 нафарини муддатидан илгари шартли озод қилинганлар ташкил этади.

Тадбир давомида ишсиз бўлган 19 нафар назоратдагиларнинг бандлиги таъминланиб, кам таъминланган ва ижтимоий кўмакка муҳтож 97 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди.

­