17 Сентябрь
Тошкент шаҳар ИИББда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги” Қонуннинг моҳиятини тушунтириш мақсадида видеоалоқа орқали ўқув машғулоти ўтказилди
Тасдиқланган ҳаракатлар режасига мувофиқ, 15 сентябрь куни ИИББда Миллий комиссия ишчи гуруҳларининг аъзолари, туман ИИО ФМБ бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар, шунингдек бошқа манфаатдор ташиклот ва идоралар вакиллари иштирокида одам савдосининг олдини олишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳар ИИББ одам савдосига қарши кураш бўлими ходимлари ўз навбатида одам савдоси билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида кўрилаётган чоралар ҳақида сўзлаб беришди.
Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига Миллий комиссия ишчи гуруҳи вакилларидан жавоб олишди.
Маълумот учун: 17 август куни Президент “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги”ги Қонунни янги таҳрирда имзолади. Қонун расман эълон қилинганидан олти ой ўтгач кучга киради.
Қонун “вояга етмаган шахс савдоси”, “келиб чиқиш мамлакати” (ҳудудидан одам савдосидан жабрланганларни олиб чиқиш амалга оширилган ёки фуқаролари одам савдосидан жабрланган давлат), “одам савдосидан жабрланган шахс” (одам савдосидан, бундай ҳаракатга розилик берганлиги-бермаганлигидан ва жиноят процессида иштирок этганлиги-этмаганлигидан қатъи назар, жабрланган жисмоний шахс), “мажбурлаш” каби тушунчалар билан тўлдирилди.