27 Сентябрь
Сирдарё вилояти ИИБда одам савдосига қарши курашиш мавзусида онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди
24 сентябрь куни Сирдарё вилояти ИИБ кичик мажлислар залида, “Тараққиёт стратегияси” Маркази, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот Маркази билан ҳамкорликда “Одам савдосига қарши курашиш: одам савдосидан жабрланганлар идентификацияси ва қайта йўналтириш механизми” мавзусида онлайн тарзда давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир давомида янги таҳрирдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш ҳамда одам савдоси жабрдийдаларини идентификация қилиш ва қайта йўналтириш механизми ҳақидаги қонун ости ҳужжат лойиҳаси кенг ва атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилишда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Сирдарё вилояти ҳудудий комиссияси ишчи гуруҳи аъзолари, жойлардан шаҳар-туман ҳудудий комиссияларини вакиллари, масъул котиблари, шаҳар-туман ИИБ мажлислар залидан қатнашди.
Йиғилиш давомида қатнашчилар томонидан саволлар берилиб, Одам савдосига қарши курашиш бўйича кичик комиссия ишчи гуруҳи вакиллари томонидан керакли жавобларини олишди.