18 Октябрь
Андижон вилояти ИИБ бошлиғи Хонобод шаҳрида ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган учрашув ўтказди
2020 йилнинг 15 октябрь куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник Азат Тасбаев, Хонобод шаҳрида ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган учрашув ўтказди.
Учрашувда Хонобод шаҳар ҳокимлиги раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хонобод шаҳридаги “Халқ қабулхонаси” масъул ходимлари, шунингдек барча мутасадди ташкилотлар иштирок этди.
Тадбирга ташриф буюрган ёшлар ва хотин-қизлар билан бевосита очиқ мулоқот қилиниб, уларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйилиши учун кенг имкониятларнинг яратилганлиги, хотин-қизларнинг гендер тенглигини амалда таъминлаш, уларни бандлиги ва ишга жойлаштириш борасида кенг кўламдаги амалий ишлар ташкил қилинганлиги натижасида эришилаётган натижалар ҳақида ҳам фикр билдирилди.
Учрашув жараёнида жами 44 нафар ёшлар ва хотин-қизлардан келиб тушган жами 50 та мурожаатлар учрашув жараёнининг ўзида кўриб чиқилди. Уларнинг 31 таси қабул жараёнининг ўзида қаноатлантирилди. 1 та мурожаат бўйича тушунтириш берилди.18 та мурожаатлар тегишли идоравий қарорларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлганлиги сабабли ижрога олинди ва уларни қисқа муддатларда ҳал этиш чоралари кўрилди.
Жумладан, Буюк замин кўчасида яшовчи ишсиз бўлган Мадрахимов Бахтиёр ва акаси Мадрахимов Муҳаммаджонларни ишга жойлаштириш, турмуш ўртоғи Режапова Шахнозанинг уйда бандлигини таъминлаш чоралари кўрилди. Яшаш уйини таъмирлашга кўмак кўрсатилди.
Шунингдек, Буюк замин кўчасида яшовчи, 3 нафар мактаб ёшидаги фарзандларини тарбиялаб келаётган, бироқ, ишсиз юрган Ибрагимов Адхамжонни “Товуқ фабрикаси”га ишга жойлаштириш масаласи ҳал қилинди. Газ баллонига эҳтиёжи борлиги аниқланиб, етказиб берилди.