18 Ноябрь
Одам савдоси жиноятларининг олдини олишга қаратилди
Жорий йилнинг 16 ноябрь куни, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг мажлислар залида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги» ПФ-5775 Фармони ижросини ўрганиш ва амалий ёрдам бериш мақсадида, Олий суд, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш, Соғликни сақлаш вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация маркази ходимларидан иборат ишчи гурухи томонидан мажлис бўлиб ўтди.
Мажлисда, ҳудудларда одам савдоси қарши курашиш борасидаги ишлар, одам совдоси соҳасидаги жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг қайд этилиш ҳолатларини таҳлил қилиб борилиши ҳамда мавжуд ҳолатларни яхшилиш, шунингдек, аҳолининг одам савдосининг салбий омиллари тўғрисидаги хабардорлигини ошириш, бу каби солбий ҳолатларини олдини олишга қаратилган, ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш йўналишлари амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаб олиш лозимлиги айтиб ўтилди.
Ишчи гурух томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида ўрганиш ишлари давом этмоқда.