23 Января
ОДАМ САВДОСИ АСР МУАММОСИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги ПФ–5775-сонли “Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси” ва унинг таркибида одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар, шаҳар (туманлар)да одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссиялар ташкил этилиб, бугунги кунда улар томонидан мазкур йўналишда давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган ишлар мувофиқлаштириб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, Миллий комиссия раисининг ўринбосари – Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия раиси томонидан тасдиқланган режага мувофиқ жойларда ушбу комиссия фаолияти самарадорлигини ошириш, Миллий комиссия қарорлари ва иш режалари ижросини сифатли таъминлаш, одам савдосига қарши курашиш йўналишидаги тадбирларни мувофиқлаштириш, ҳудудий комиссиялар ишини самарали йўлга қўйиш ҳамда олиб борилаётган тезкор-профилактик чора-тадбирларни янада кучайтириш мақсадида кичик комиссия ишчи гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий комиссиялар фаолияти ўрганилди.
Ўрганишлар натижаси бўйича комиссия аъзолари билан ўтказилган йиғилишда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан, Фармонга асосан комиссия фаолиятини ташкил этишнинг муҳим ва нозик жиҳатлари иштирокчиларга тушунтириб ўтилди. Шу билан бирга, аниқланган камчиликлар бўйича ишчи гуруҳ масъуллари томонидан тавсиялар берилди.
Ўрганишлар натижаси бўйича комиссия аъзолари билан ўтказилган йиғилишда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан, Фармонга асосан комиссия фаолиятини ташкил этишнинг муҳим ва нозик жиҳатлари иштирокчиларга тушунтириб ўтилди. Шу билан бирга, аниқланган камчиликлар бўйича ишчи гуруҳ масъуллари томонидан тавсиялар берилди.
Одам савдоси билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш, унинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликларни профилактика қилишда ички ишлар органлари томонидан яшаш жойидан узоқ муддатга чиқиб кетганларни ўз вақтида ва тўлиқ рўйхатга олиш, чиқиб кетиш сабабларига ойдинлик киритиш, одам савдоси қурбони бўлишини олдини олиш ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.