09 Марта
ИИВда АҚШ элчихонаси вакили билан учрашув бўлиб ўтди
2020 йилнинг 6 март куни, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Элчихонаси, АҚШ Давлат департаменти Гиёҳванд моддаларга қарши курашиш ва ҳуқуқни тадбиқ этиш халқаро масалалари бўйича бюроси директори Рассел Сингер билан Одам савдосига қарши курашиш масалаларида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Р.Сингерга одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия томонидан амалга оширилаётган ишлар, жумладан ушбу йўналишдаги жиноятларни фош этиш, уларни олдини олиш, бундай жиноят жабрдийдаларини ҳимоя қилиш ва ёрдам бериш юзасидан атрофлича маълумотлар, шунингдек АҚШ Элчихонаси вакилини қизиқтирган бошқа саволларига жавоб берилди.
Учрашув якунида АҚШ Давлат департаменти Гиёҳванд моддаларга қарши курашиш ва ҳуқуқни тадбиқ этиш халқаро масалалари бўйича бюроси билан Ички ишлар вазирлиги ўртасида жиноятчиликка, жумладан одам савдосига қарши кураш соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича келишувга эришилди.