Одам савдосининг олди олинди

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасининг хабарига кўра, вилоят ички ишлар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар тезкор ходимлари билан ҳамкорликда олинган тезкор маълумот асосида, Асака туманидаги йўл-патруль хизмати масканида тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Олтинкўл туманида яшовчи М.Д. тўхтатилиб, текширилади. М.Д. билан ўтказилган суҳбат чоғида, у танишини моддий манфаатдорлик эвазига чет давлатига олиб кетаётганлиги, ойига 2500-3000 АҚШ доллари миқдоридаги ойлик тўланадиган иш ваъда қилганлиги, аслида ундан чет мамлакатда шаҳвоний мақсадларда фойдаланмоқчилиги маълум бўлди. М.Д. олдиндан олган 200 минг сўм пул ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати