Навбатдаги матбуот анжуманида одам савдосига қарши курашнинг ташкилий ва ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ҳамда миллий тажриба ва халқаро амалиёт масалалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 11 декабрь куни ички ишлар органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, ОАВ вакиллари ва аҳоли ўртасида кенг муҳокамага сабаб бўлаётган ҳолатларга муносабат билдириш мақсадида ИИВ Ахборот хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Одам савдосига қарши курашнинг ташкилий ва ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш: миллий тажриба ва халқаро амалиёт» мавзусидаги матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида вазирликнинг Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси раҳбар ва масъул ходимлари, шунингдек, одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссиянинг ишчи гуруҳи аъзолари сифатида Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман масъул ходимлари, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича республика реабилитация маркази, Ташқи ишлар вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази вакиллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирни Ички ишлар вазирининг матбуот котиби полковник Ш. Гиясов очиб, барча иштирокчиларни тадбирга масъуллар билан таништиргач, сўзни Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи, полковник У. Гайназаровга берди.

Шундан сўнг соҳада амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг натижалари ҳақида қуйидагилар айтиб ўтилди:

Бугунги кунда республикамизда жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар барча жабҳаларда қайта кўриб чиқилмоқда. Юртимиз бўйлаб “Хавфсиз шаҳар”, “Хавфсиз туризм”, “Хавфсиз уй” ва “Хавфсиз дам олиш” тизимлари ишлаб чиқилиб, амалга татбиқ қилинмоқда.

Мамлакатимизда осойишталикни таъминлаш мақсадида профилактика инспекторларининг сони 1000 та штат бирлигига кўпайтирилди. 200 дан ортиқ туман ва шаҳар ички ишлар бўлимларида ёшлар масалалари бўйича раҳбар ўринбосари ва хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор лавозимлари жорий этилди.

Шу билан бирга, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада барча турдаги жиноятчилик 2017 йилда 15,7 фоизга, 2018 йилда 33,5 фоизга, 2019 йилнинг 11 ойида 24 фоизга пасайганлигини эътироф этиш лозим.

Юқоридагилар билан бирга, мамлакатимизда одам савдосига қарши курашиш фаолиятида ҳам бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб, қуйидаги йўналишлардаги тизимли ишлар ташкиллаштирилди:

– одам савдосининг олдини олиш, бунда болалар ва аёлларни одам савдосидан жабрланиб қолишининг олдини олиш;

– одам савдоси билан шуғулланувчи шахсларни самарали таъқиб қилиш, уларнинг жавобгарлиги муқаррарлигини таъминлаш;

– одам савдоси ва у билан боғлиқ жиноятлардан жабр кўрган фуқароларни ҳимоя қилиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш;

– халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

Амалга оширилаётган айни шу тадбирларнинг самараси сифатида, ҳозирги кунга келиб, одам савдоси жиноятчилигининг камайиб бораётганлигини кузатиш мумкин.

Рақамларга тўхталадиган бўлсак, 2017 йилда 305 та жиноят иши қўзғатилган бўлса, уларнинг сони 2018 йилда 123 тани, жорий йилнинг 11 ойида эса 84 тани (2018 йилнинг 11 ойида 113 та) ташкил этган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, содир этилган жиноятларнинг 88 фоизи аёллар томонидан содир этилгани ачинарли ҳолатдир. Бу, шубҳасиз, хотин-қизлар билан ишлаш масалаларига эътиборни янада кучайтириш лозимлигини талаб этади.

Бугунги кунда одам савдоси жабрдийдаларини аниқлаш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам бериш мақсадида республика идоралараро комиссия томонидан миллий даражадаги «www.ht.gov.uz» веб-сайти ва ИИВнинг долзарб алоқа тармоғи (998-99-311-01-01) фаолияти йўлга қўйилиб, фуқаролар исталган давлатдан туриб қўнғироқ қилишлари ёки мессенджерлар (viber, whatsapp, telegram) орқали алоқага чиқишлари учун кенг имконият яратилган.

Қуйида анжуманда берилган савол-жавобларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

«Kun.uz» вакили

Савол: Одам савдоси жиноятчилигининг яна қандай янги турлари мавжуд?

Жавоб: Ҳозирги кунда республикамиз ҳудудида одам савдосининг шаҳвоний ва меҳнат эксплуатацияси ҳамда чақалоқ савдоси каби турлари учрайди. Ушбу турдаги жиноятларнинг янги турлари аниқланмаган. Ички ишлар органлари томонидан мунтазам равишда бу йўналишда таҳлиллар олиб борилади. Шу билан бир қаторда, доимий равишда халқаро экспертлар иштирокида тренинг ва семинарлар ўтказилади. Мазкур семинарларда ушбу жиноятларнинг янги турлари, уларни фош этишда қўлланилаётган самарали услублар ҳақида фикрлар алмашиниб борилади.

Савол: Жорий йилда қанча фуқаро инсон организми трансплантацияси қурбонига айланган?

Жавоб: Нафақат жорий йилда, балки ундан олдинги даврда ҳам фуқароларимизни инсон организми трансплантацияси қурбонига айлантирилганлик ҳолатлари мавжуд эмас. Инфограммада тақдим этилган ҳолат Қозоғистон Республикаси билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда аниқланган бўлиб, бунда бизнинг фуқароларимиз ўз хоҳишлари билан ўзларининг буйракларини моддий манфаат эвазига Қозоғистонда сотиб келишгани маълум бўлган. Мазкур шахслар билан ўрнатилган тартибда суриштирув ишлари олиб борилган.

Савол: Хорижга меҳнат қилиш мақсадида чиқиб кетаётган фуқаролар билан уларнинг одам савдоси қурбонига айланиб қолмаслиги учун аввалдан индивидуал равишда тушунтириш ишлари олиб бориладими?

Жавоб: Албатта олиб борилади, таъкидлаб ўтилганидек, 105 мингдан ортиқ тарқатма материаллар айнан вокзал, аэропорт ва чегара ўтиш масканларида олиб борилган тарғибот тадбирлари давомида, индивидуал суҳбатлар ёки тушунтиришлар жараёнида тарқатилган.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, мазкур масканларда ушбу йўналишда хизмат олиб борувчи ички ишлар органлари ходимларидан ташқари, комиссияга бевосита аъзо бўлган бошқа вазирлик ва идоралар томонидан ҳам доимий равишда тушунтириш ишлари олиб борилади.

Савол: Жорий йилнинг ўтган даврида нечта фуқаро одам савдоси жиноятчилиги учун жиноий жавобгарликка тортилган?

Жавоб: Жорий йилнинг 11 ойи давомида аниқланган 84 та жиноятда жами 116 нафар фуқаро айбланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган. Айбланувчи деб айтишимизнинг сабаби, айрим жиноятлар бўйича тергов ҳаракатлари якунланиб, суд ҳукми чиқмаганлиги сабабли, уларни суд ҳукми чиққандан кейин айбдор деб айтишимиз мумкин. Яна шуни таъкидлаш керакки, мазкур жиноятларда айбланаётган шахсларнинг 88 фоизини аёллар ташкил этади.

«Ўзбекистон-24» телеканали вакили

Савол: Чақалоқлар савдосини олдини олиш борасида қандай чоралар кўрилмоқда? Бу борадаги статистик маълумотларни келтирсангиз.

Жавоб: Ҳозирда республика ҳудудида вояга етмаганлардан шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари сезиларли даражада камайган. Хусусан, жорий йилнинг 11 ойи давомида мазкур ҳолат билан боғлиқ 35 та (2017 йилда – 61 та, 2018 йилда – 41та) жиноят иши қўзғатилган.

Одам савдоси жинояти, айниқса, чақалоқ савдосининг олдини олиш мақсадида, кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда, профилактик ишлар кучайтирилиб, аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

«Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» тадбири доирасида аҳоли ўртасида тарғибот олиб борилиб, ҳуқуқбузарлик содир этилганда ёки унинг қурбони бўлганда оқибатлари қанақа бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирувчи буклетлар тарқатилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан кўпчилик фуқароларимиз яшайдиган хорижий давлатлар, шу қаторда Россия Федерацияси, Қозоғистон, Туркия ва Корея Республикаси давлатларида тарғибот ишларининг олиб борилиши ҳам йўлга қўйилган. Фуқароларимиз, айниқса, ёшларимиз одам савдоси билан шуғулланувчи шахсларнинг домига тушиб қолишининг олдини олиш мақсадида Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши томонидан тарғибот суҳбатларини ўтказиш учун Россия Федерацияси, Беларусь Республикаси ва бошқа давлатларга сафарлар ташкил этилмоқда.

Маълумот учун: жорий йилда жами 22420 та тарғибот тадбири ўтказилди. Шулардан маъруза, суҳбат ва бошқа тадбирлар – 20538 тани, давра суҳбатлари – 15917 тани, семинарлар – 3987 тани, амалий конференциялар – 580 тани ташкил этди. Оммавий ахборот воситалари орқали 1915 та, жумладан, телевидениеда 227 маротаба, радиода 243 маротаба, матбуот ва интернет тармоғи орқали 1445 маротаба чиқишлар қилинди. Аэропорт, вокзал ва чегара назорат ўтказиш масканларида 2 355 дона баннер, 115 258 мингга яқин рисола, буклет, тавсиянома, брошюра, плакат ва бошқа материаллар тарқатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тассаруфида бўлган ҳудудий тиббиёт бирлашмалари ҳамда туғруқхона комплекслари масъул ходимларининг фаолияти мунтазам мониторинг қилиниб, уларнинг ҳуқуқий билимларни ошириш бўйича ўқув дарслари ўтказиб борилади. Чунки чақалоқ савдоси билан боғлиқ аксарият ҳолатларда тиббиёт соҳа ходимларининг иштироки қайд этилган.

Савол: Республикамизда чет давлатларга чақалоқларни сотиш ҳолатлари кузатилганми?

Жавоб: Республикамиз ҳудудида чет давлатларга чақалоқларни сотиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Таъкидлаб ўтишимиз жоизки, ҳаттоки хорижий давлатларга турли сабабларга кўра чиқиб кетаётган фуқароларимиз ўзлари билан вояга етмаган фарзандларини олиб кетиб, доимий яшаш жойларига қайтиб келганларидан сўнг, вояга етмаган фарзандлари ҳам қайтиб келганлиги ёки қайтмаган тақдирда, уларнинг ҳозирда қаерда эканлиги, уларнинг тақдири ҳақида тўлиқ

«Маҳалла» радиоси вакили

Савол: Меҳнат ва бандликни таъминлашга кўмаклашувчи ҳамда фуқароларни чет элда қонуний иш билан таъминланишига ёрдам бераётган турли агентлик ва ташкилотларимизнинг фаолияти қай даражада назорат қилинмоқда?

Жавоб: Аввало айтиб ўтиш зарурки, фуқароларимизни чет элда қонуний иш билан таъминланишига ёрдам бераётган турли агентлик ва ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги зиммасига юклатилган.

Ҳаммамизга маълумки, Президентимизнинг 2019 йил 20 августдаги Фармонига асосан, Вазирлар Маҳкамасида Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти ташкил этилди.

Биздаги мавжуд маълумотга кўра, 2018 йил 16 октябрдаги “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги қонунга асосан, республика ҳудудида 50 та хусусий агентлик фаолият юритмоқда. Жорий йилнинг 10 ойида 2137 нафар (2018 йилда – 3542 минг) кишининг бандлиги меҳнат агентликлари томонидан таъминланди. Чет давлатлардан яшаш манзилига қайтиб келган 139 минг нафар (2017 йилда – 320 минг, 2018 йилда – 392 минг) фуқаронинг бандлиги таъминланган. Чет давлатларга ишлаш мақсадида чиқиб кетаётган фуқаролар сони кундан-кунга камайиб бормоқда.

ЎзА – Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги вакили

Савол: Республикамизда одам савдоси қурбонига айланган чет эллик фуқаролар ҳам борми?

Жавоб: Йўқ, бундай ҳолатлар аниқланмаган.

Савол: Мазкур турдаги жиноят қурбонига айланган, масалан, фоҳишалик фаолиятига мажбурланган аёлларга қандай ёрдам кўрсатилади? Шу ўринда айбдорларга нисбатан жавобгарлик масаласига ҳам тўхталиб ўтсангиз.

Жавоб: Мазкур турдаги жиноятлардан жабрланган фуқароларга ёрдам бериш бўйича алоҳида ишлар олиб борилади. Ўзбекистон Республикасида одам савдосига қарши курашишнинг асосий жиҳатларидан бири, одам савдосидан жабр кўрганларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларни нормал ҳаётга тўла қайтаришга асосланган.

Мамлакатимизда Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича республика реабилитация маркази ташкил этилган. Марказ белгиланган талабларга мос келадиган стандартларда қурилган. 2009 йилда бери олиб борилаётган фаолият давомида 3000 дан ортиқ одам савдоси қурбонларига ёрдам кўрсатилган. 4 йўналиш бўйича – тиббий, психологик, ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилади. Бундан ташқари, лозим топилган тақдирда тор доирадаги тиббий ёрдам ҳам кўрсатилади. Жабрланганлар 1 ой муддатда, айрим ҳолларда 3 ойгача реабилитация жараёнидан ўтишлари мумкин. Шундан сўнг касбга йўналтириш ёки ишга жойлаштириш бўйича чоралар кўрилади. Бугунга қадар муассасада реабилитациядан ўтган шахсларнинг 70 фоизи ишга жойлаштирилган, 18 фоизига якка тартибда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашилган, 12 фоизи касбга йўналтирилган. Ҳудудий комиссияларга ишга жойлаштириш ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича тавсияномалар берилади.

Шуни алоҳида такидлаб ўтиш лозим: мазкур марказ тўлиқ давлат томонидан молиялаштирилиши билан дунёда ягона ҳисобланади.

Газета.уз

Вопрос: Изменились ли цели и виды торговли людьми за последние три года?

Ответ: Необходимо отметить тот факт, что по сравнению с прошлым годом число совершения преступлений, в том числе связанных с торговлей людьми сократилось на 25,6 %, из них сексуальная эксплуатация – на 27 %, трудовая эксплуатация – на 60 % и продажа детей – на 21 %.

В основе совершения данных преступлений в первую очередь просматривается материальный интерес, далее, если брать случаи торговли детей, первое – это желание скрыть рождение ребенка вне официального брака, боясь общественной огласки; второе – незнание законодательной процедуры по усыновлению (удочерению) несовершеннолетних детей и третье – это получение денежной выгоды в корыстных целях.

Вопрос: Существуют ли различия в отношении жертв данного вида преступления по сравнению с предыдущими годами, предоставьте статистические данные?

Ответ: На сегодняшний день в стране на системной основе проводится профилактическая работа, направленная на противодействие любым формам преступности. Это, в свою очередь, способствует тому, что из года в год уровень преступности заметно снижается.

В результате профилактической и разъяснительно-агитационной деятельности по усилению противодействия торговле людьми, а также воспитательной работы среди населения, особенно молодежи, за последние два года преступления, связанные с торговлей людьми, сократились почти в 3,2 раза (в 2017 году – 305, 2018 году – 123, за 11 месяцев 2019 года возбуждено 84 уголовных дел).

Пострадавших от преступления, связанного с торговлей людьми, за 11 месяцев 2019 года – 125 (женщин – 87, мужчин – 3), из них жертв торговли детьми – 35 (в 2017 году – 501, из них детей – 61; в 2018 году – 250, из них детей – 41).

Вопрос: Попрошу Вас рассказать подробнее о реабилитации жертв, какую поддержку они получают и взята ли на контроль их дальнейшая судьба?

Ответ: На основании Постановления Кабинета Министров Республики Узбекистан за № 240 от 05 ноября 2008 года был создан Республиканский реабилитационный центр по оказанию помощи и защите жертв торговли людьми, основными задачами и функциями которого являются обеспечение жертв торговли людьми благоприятными условиями проживания и личной гигиены, а также питанием, лекарственными средствами и изделиями медицинского назначения, предоставление неотложной медицинской, психологической, социальной, юридической и иной помощи.

В настоящее время реабилитационный центр осуществляет свою деятельность руководствуясь принципами недопустимости дискриминации жертв торговли людьми, конфиденциальности частной жизни и личности потерпевших, социальной и юридической поддержки, а также индивидуального подхода.

При этом хотим обратить Ваше внимание на тот факт, что данный реабилитационный центр единственный в мире, который финансируется за счет государственных средств. В других странах мира все реабилитационные центры по оказанию помощи жертвам торговли людьми финансируются и ведут свою деятельность за счет средств, которые выделяют международные организации, меценаты и частные лица. Со дня открытия реабилитационного центра, т.е. с 2008 года по настоящий день совместно с сотрудниками органов внутренних дел Республики Узбекистан для оказания помощи в Республиканский Центр по оказанию помощи жертвам торговли людьми направлены свыше 3.000 граждан Республики Узбекистан, где им была оказана психологическая, медицинская, правовая и другие виды помощи.

Гуманная политика нашего государства основывается на том, что после получения необходимой помощи и прохождения реабилитационного периода, жертвы торговли людьми направляются в территориальные подкомиссии по противодействию торговле людьми, где им оказывается помощь по реинтеграции в семью и общество, а также оказывается содействие в трудоустройстве, получении образования, профессиональной ориентации и профессиональной подготовке.

Из реабилитированных граждан 70% были трудоустроены, 18% – оказано содействие в занятие частным предпринимательством, 2% – прошли профессиональное обучение и только 10 % в виду ряда причин, не могли осуществлять дальнейшую трудовую деятельность.

Матбуот анжумани якунида Ички ишлар вазирининг матбуот котиби полковник Ш. Гиясов томонидан тадбир иштирокчиларига фаоллик учун миннатдорлик билдирилди.

ИИВ Ахборот хизмати