Биргаликда одам савдосига қарши курашамиз!

Жорий йил 29 январь куни Китоб туманида ишчи ишлар органлари профилактика инспекторлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари мутахассислари учун “Одам савдосига қарши курашиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатишда хамкорлик самарадорлигини ошириш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Бунинг самараси ўлароқ 30 нафар иштирокчи ўзининг мазкур жабҳага оид билим ва малакасини ошириш билан бир қаторда одам савдосига қарши курашиш бўйича махсус ишлаб чиқилган қўлланмага ҳам эга бўлди.

-Лойиҳамиз мақсади, – дейди республика “Istiqbolli avlod” ижтимоий-ахборот марказининг Қашқадарё вилояти бўлими директори Шаҳноза Раупова, – бир томондан, одам савдосидан жабрланиш таваккалчилигини камайтириш учун камида икки минг нафар кишининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўлса, иккинчи томондан, одам савдосидан жабр кўрган инсонларга юридик ва психологик хизматлар кўрсатиб, уларни мутасадди ташкилотларга йўналтириш орқали доимий бандлигини таъминлаш механизмини такомиллаштиришдир.

Семинар-тренингда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди, тадбир ўтказиш ташаббускори – Республика “Istiqbolli avlod” ижтимоий ахборот марказининг Қашқадарё вилояти бўлими вакиллари эса Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлимига кўрсатилган ёрдам ва ҳамкорлик учун миннатдорлик билдиришди.