Биргаликда одам савдосига қарши курашамиз!

Жорий йил 28 январь куни Шаҳрисабз туманида Республика “Istiqbolli avlod” ижтимоий ахборот маркази Қашқадарё вилояти бўлими томонидан вилоят ИИБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими билан ҳамкорликда ички ишлар органлари профилактика инспекторлари ва фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари мутахассислари учун семинар-тренинг ўтказилди.

“Одам савдосига қарши курашиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатишда хамкорлик самарадорлигини ошириш” мавзусига бағишланган бу тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган «Биргаликда одам савдосига қарши курашамиз!» лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Семинар-тренингдан кўзланган асосий мақсад одам савдоси, ноқонуний миграция ва оиладаги зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш механизмини такомиллаштириш орқали одам савдосига қарши курашиш соҳасида профилактика инпекторлари ва фуқаролар ўз-ўзини бошқариш орган раислари билан ҳамкорлик самарадорлигини оширишдир.

Семинар-тренингда 44 нафар профилактика инспектори ва фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари мутахассисининг малакаси оширилиб, барчасига  “Одам савдосига қарши курашиш бўйича қўлланма” тарқатилди.

Республика “Istiqbolli avlod” ижтимоий ахборот маркази Қашқадарё вилояти бўлими вилоят ички ишлар бошқармасига ва Шаҳрисабз туман хокимлигига тадбирни ташкиллаштиришда кўрсатилган ёрдам ва ҳамкорлик учун ўз миннатдорлигини билдиради.